Ўзлик сари етти қадам – 3. Мақсадларим, шошмай туринг…. Жавлон Жўраев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ўзлик сари етти қадам – 3. Мақсадларим, шошмай туринг… - Жавлон Жўраев страница 5

Ўзлик сари етти қадам – 3. Мақсадларим, шошмай туринг… - Жавлон Жўраев

Скачать книгу

Ўз имкониятларига шубҳа билан қараш, ўзини у ёки бу ишга қодир эмасман деб ҳисоблаш кабилар ички чекловлардир.

      Ташқи чекловлар – одам яшаб турган жамият ва табиий шароит хусусиятларидан келиб чиққан чекловлардир. Ижтимоий андозаларга тобелик, модага тобелик, пулга тобелик ана шулар жумласидан.

      Энг катта тобелигимиз – албатта, пулга тобеликдир. Ким молиявий муаммолардан ҳолиман деб айта олади? Биз ҳар қандай олди-бердилар пул орқали амалга ошириладиган муҳитда яшаймиз – бунда пулга тобе бўлмаслик иложсиз туюлиши мумкин.

      Пульсиз кўчага чиқишни истамаган вақтларингиз бўлганми? «Ҳар эҳтимолга қарши» бўлса ҳам киссамизда қанчадир пул бўлади бари бир. Лекин ҳаётда ҳар нима бўлиши мумкин. Пулингизни йўқотиб, оғир вазиятда қолсангиз, ундан чиқиб кетишга шахсий кучингиз етадими? Бегона одамдан ёрдам сўрашга ҳаддингиз сиғадими?

      Ҳаммамиз ҳавас билан томоша қиладиган шпионлар ҳақидаги филмлар қаҳрамонлари – эркин шахс эгаларидир. Улар ҳар қандай вазиятдан чиқиб кета оладилар. Бунда уларга юқори даражадаги тайёргарликлари ёрдам бермайди (одамни ҳаётда учрайдиган ҳамма вазиятга олдиндан тайёрлаб бўлмайди). Уларнинг сири – шахсий эркинликда. Улар жуда кўп ижтимоий ва психологик тобеликлардан қутулишган. Жеймс Бондни пул ташвиши қийнаётганини, ёки у ўзига ишонмаганидан бирор ишни қилишга ҳадди сиғмаётганини, иккиланаётганини тасаввур қилиш қийин. Бондни бизга қаҳрамон қилиб кўрсатган жиҳат ўткир зеҳн, жисмоний қувват ёки чиройли ташқи қиёфа эмас – шахсий эркинликдир.

      Бизни тобе қилишга қаратилган омиллар жуда кўп. Биз бошқалар фикрига тобемиз, ижтимоий андозаларга тобемиз, ўз қўрқув ва шубҳаларимизга тобемиз, ижтимоий ва иқтисодий шароитга тобемиз. Бу чекловлар бизни ҳатто олдимизга мақсад қўйишда ва уларга интилишда ҳам кўп нарсадан маҳрум қилади.

      Шахсий эркинликка эга одам ҳеч қачон мода бўлган мақсадларга интилмайди. Мустақил ҳаётга қадам қўяётган ёшлар орасида шахсий эркинликка эгалари жуда кам. Уларнинг аксари ўз ҳаёт йўлларини ўзлари эркин танламайдилар – балки омма маъқул кўрган йўлдан борадилар. Ахир, нега кўпчилик иқтисодчи, ҳуқушунос ёки шифокор бўламан дейди-ю, ҳеч ким астроном, мухандис ёки физик бўламан демайди?

      Бир нарсани унутмаслик керак: мутахассислар ҳам маҳсулотдек гап – бозорда қанча кўп бўлса, нархи шунча тушаверади. Ўртамеёна иқтисодчи ёки ҳуқуқшунос бўлгандан кўра, моҳир агроном ёки мухандис бўлган афзал. Тўғри, агар иқтисод ёки ҳуқуқ соҳаси айнан сизнинг кўнглингиз тусаган фаолият тури бўлса – бу соҳаларда ҳам юксак маҳоратга эришасиз. Аммо камчилик ўз касбини кўнгли мойиллигига қараб танлайди. Бунга кўп маротаба ўзим гувоҳ бўлганман.

      Шахсияти эркин одамнинг яна бир алоҳида хислати бор. У ҳеч қачон унинг шахсий ривожланиши учун бошқалар шароит яратиб беришини кутмайди. Ўзи таълим олаётган ёки ишлаётган масканидан, устозлари ёки ҳамкасбларидан, шарт-шароитдан кўнгли тўлмаётган одам икки хатодан бирига йўл қўйган: ёки у кўнгли истаган соҳани эмас,

Скачать книгу