Ўзлик сари етти қадам – 3. Мақсадларим, шошмай туринг…. Жавлон Жўраев
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Ўзлик сари етти қадам – 3. Мақсадларим, шошмай туринг… - Жавлон Жўраев страница 6
Ўз шахсий кучига ишонган ишбилармон бизнес оламида номи чиқади. Ўз танаси имкониятларини омма тан олган чегаралар орқали баҳоламай, бунга кенгроқ ёндашган спортчи янги жаҳон рекордларини ўрнатади. Ўз шахсиятига эркин қараган одам ҳар қандай мақсадига эришади.
Юқорида айтилганлардан шахсий эркинлик ҳақидаги фикрларни қуйидагича умумлаштириш мумкин. Шахсий эркинлик – ижтимоий андозалар, нисбий ҳақиқатлар, қўрқув ва комплекслар таъсиридан ҳоли мустақил қарорлар қабул қила олиш ва шу қарорлар натижасини тўла жавобгарлик орқали назорат қилиш кўникмасидир.
Шахсий эркинлик – бизни олдимизга қўйган ҳар қандай мақсадимизга олиб борадиган энг қисқа йўлдир. Албатта, бошқа йўллар ҳам бор. Аммо улар йўналиши бизнинг измимизда эмас. Шахсий эркинлик очиб берган йўл – фақат бизники. Омма танлайдиган тирбанд йўллардан бориб, манзилингизга кечикиб боргандан кўра – кучли шахсиятингиз сиз учун очиб берган эркин йўлдан хотиржам ва вақтида манзилган етган афзал.
Шахсий эркинлик бизга яна бир нарса тақдим этади: унинг ёрдамида биз аслида ким эканимизни англаб етамиз. Айнан шахсий эркинлик расм дафтар вароғига гўзал суратлар чизишни, нуқсонли чизилган суратларга зарур тузатишлар киритишни, чизган суратларимиз учун жавобгарликни ҳис қилишни ўргатади. Шахсий эркинлик митти одамчаларни болакайга яқинроқ қилади.
Қулупнай ёмғири меники
Бизнинг ҳаётда ким эканимиз кўп жиҳатдан биз олдимизга қўяётган мақсадларга боғлиқ. Чунки мақсадларимиз йўлида биз турли қарорлар қабул қиламиз ва ана шу қарорларимиз бизнинг ҳаёт ва одамлар билан муносабатимизни белгилайди. Биз айнан ана шу мақсадлар йўлида қандайдир шахс бўлишни танлаймиз.
Бизнинг ҳар қандай мақсадимиз оддий илдизга эга. Ҳар қандай мақсаднинг манзили – бахтли бўлиш. Яъни ҳар қандай мақсаднинг якуни кўнгил хотиржамлиги.
Лекин жуда кўп ҳолларда одам кўзлаган мақсадига эришиб ҳам ўзини бахтли ҳис этмайди. Мақсадга эришгунча у катта умидлар қилади, лекин асл натижа кўп умидларни оқламайди.
Гап шундаки, бизнинг баъзи мақсадларимиз пуч бўлиши мумкин. Пуч мақсад – инсонни бахтли қилишдан бошқа нарсага қаратилган мақсаддир. Муҳимликка хизмат қиладиган мақсадларнинг ҳаммаси пуч.
«Мен кўп пул топиб, бадавлат бўлмоқчиман» – «Нега?» – «Мени камситганларни кўзини очиб қўйиш учун…» Бу – пуч мақсад.
«Мен кўп пул топиб, бадавлат бўлмоқчиман» – «Нега?» – «Ўзим ва яқинларимнинг ҳаётини фаровон қилиш учун…» Мана бу энди бут мақсад.
Биринчи ҳолатда одам ўз олдига қўйган мақсади унинг шахсий муҳимлик туйғусига хизмат қилади. У кимгадир ниманидир исботламоқчи. Шошманг – балки у айнан кимгадир ниманидир исботласа,