Ўзлик сари етти қадам – 3. Мақсадларим, шошмай туринг…. Жавлон Жўраев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ўзлик сари етти қадам – 3. Мақсадларим, шошмай туринг… - Жавлон Жўраев страница 7

Ўзлик сари етти қадам – 3. Мақсадларим, шошмай туринг… - Жавлон Жўраев

Скачать книгу

алла айтяпман. У нимагадир ҳафа» – «Кел, уни хурсанд қиламиз» – «Қандай қилиб?» – «Унга янги кўйлакча тикиб берамиз» – «Яшасин! Менга ўргатасизми кўйлак тикишни? Кейин мен қўғирчоғимга чиройли кўйлак тикиб бераман…»

      Қизчанинг қалби завққа тўлган. У бут мақсад қиляпти. Жонсиз ўйинчоққа унга нима кийдиришлари аҳамиятсиз. Лекин қизалоқ учун меҳр изҳор қилиш, қўғирчоғини хурсанд қилиш – энг катта бахт. У шунинг учун кўйлак тикишни ўрганишни мақсад қилди.

      Пуч мақсад сизда ҳеч қачон ана шундай сурур уйғотмайди. Ёки сиз синфидаги бошқа қизлардан ажралиб қолмаслик учун тикишни ўрганишни мақсад қилганидан кўзлари чақнаб кетган қизни кўрганмисиз? Мен ҳам севган қизининг эътиборини қозониш учун олийгоҳда ўқишни ёки катта корхонада ишлашни мақсад қилиб, ич-ичидан қувонган йигитни кўрмаганман.

      Бут мақсадларнинг яна бир ажойиб хислати бор: уларга талпиниш ҳеч қачон сизга малол келмайди. Бут мақсадга интилишда сиз эриниш, иккиланиш, шубҳаланиш нималигини билмайсиз. Агар қайсики ниятингиз йўлида қадам ташлаш сизга малол келаётган бўлса – бу мақсадингиз пуч. Ёки сиз унга ҳеч қачон эришмайсиз – ёки катта йўқотишлар эвазига эришиб, кутилган натижани олмайсиз.

      Баъзида инсон аслида унга керак бўлмаган истаклар ортидан эргашади. Бу – ёт мақсадлар. Айтайлик, ёш йигит шифокор бўлмоқчи, нега деб сўраса, отаси шифокор эканини ва у ўз ишини ўғлига қолдирмоқчи эканини айтади. Бу йигитнинг шифокор бўлиши унга эмас – отасига керак.

      Менинг бир яқин дўстим тил бўйича республика олимпиадасида ғолиб чиққан. Имтихонсиз ўқишга кириши мумкин бўлган кўплаб йўналишлар орасида у айнан филологияни танлаган. Чунки буни унинг устози истаган – сен ҳам филолог бўлиб, менинг ишимни давом эттирасан деган. Дўстим ёт мақсадни кўзлаб иш тутган. Ким билсин, у ўшанда ўз мақсадига эргашганда, ундан ажойиб журналист ёки педагог чиқармиди?

      Алтруизм (бошқалар ташвишини қилиш) – жуда яхши одат. Бу инсонийликнинг аломати. Аммо бошқалар ташвишини қилиш билан бошқалар мақсадига интилиб яшаш ўртасида кескин фарқ бор. Ўғил ўз мақсадига интилиб, кучли ҳуқуқшунос бўлиб ҳам шифокор отасини хурсанд қилиши мумкин. Шогирд қалами ўткир журналист бўлиб ҳам филолог устозини номини улуғлаши, унга кўп раҳмат олиб бериши мумкин.

      Ёт мақсадларни инсонга оила, жамият, ғоя беради. Гитлернинг ғоясига эргашганлар ёт мақсадга интилган. Ахир, айтайлик, Мюнҳенлик оддий немис кишига яҳудийларни қирғин қилиш ёки немисларни ҳукмрон ирқ даражасига кўтариш нимага керак бўлиши мумкин? Бу оилали ва содда немисга эмас – Гитлер ва унинг партиясига керак бўлган. Умуман, урушлар-у инқилоблар жуда кўп одам улар учун бегона мақсадларнинг ортидан юрганида келиб чиқади. Тарих буни кўп бора исботлаган.

      Инсонни ёт мақсадлардан тежаб қолувчи одат – албатта, сергаклик. Биз у ёки бу интилишларимиз аслида кимга керак эканини фақат сергак назар билан пайқай биламиз.

      Мақсад – ҳудди фарзанддек. У фақат бахт ато этади, ҳаётингизни мазмунга тўлдиради.

Скачать книгу