АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ ВА ЖАМОАТ МАРКАЗЛАРИНИ МЕЪМОРИЙ РЕЖАЛАШТИРИШ. Ўқув қўлланма. Ибадулла Самандарович Байджанов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ ВА ЖАМОАТ МАРКАЗЛАРИНИ МЕЪМОРИЙ РЕЖАЛАШТИРИШ. Ўқув қўлланма - Ибадулла Самандарович Байджанов страница 6
Қишлоқ аҳоли пунктларининг аҳолига маданий маиший хизмат кўрсатиш концептуал схемаси ҳавола этилади
Расм-4.Қишлоқ аҳоли пунктларининг аҳолига маданий маиший хизмат кўрсатиш концептуал схемаси
Расм- 4. Қишлоқ аҳоли пунктларининг аҳолига маданий маиший хизмат кўрсатиш концептуал схемаси; а- зинапояли; б- товар ва хизматларни динамик транспортлаш ҳисоби; I-бирламчи комплекслар; П-ҳамма турдаги хизматларни буюртмаларини базавий корхоналарда қабул қилиш; Ш-район ихтисослашган корхоналар комплекси; 1У- вилоят корхоналари марказига.
– қишлоқ ахоли пунктлари ва ҳудуларининг комплекс ривожланиши бош режалари, улардаги қурилишнинг меъморий-режавий лойиҳаларини ташкиллаштиришни ишлаб чиқиш, шунингдек қурилиш объектларида топогеодизик ва муҳандислик-геологик тадқиқотларни ошириш чуқур ўрганиш ва тадбир чоралар ишлаб чиқиш лозим.
Худуднинг зоналари
Худуднинг табиий-иқлимий шароити ва рельефини ва хамда республика ҳудудларидаги ижтимоий-демографик жиҳатларни ҳисобга олиб туриб, замонавий қурилиш материаллари ва технологияларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ турар жой биноларининг янги лойиҳаларини ишлаб чиқиш замонавий талабларга жавоб бериши ва қурилиш сифатини кўтариш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Шунингдек қишлоқ аҳоли пункти жойлашуви ва унинг сони аҳоли зичлиги 10 минг км. квадратда ва ўртача аҳоли сони минг. киши республика харитасида ўз ифодасини топган, буларни лойиҳалашда инобатга олиш лозим. Расм- 5.
Қишлоқ аҳоли пункти жойлашуви харитаси
Ўрганиш жараёнида барча мавжуд бино ва иншоотлардан юқори даражада унумли фойдаланиб, мухандислик хамда ижтимоий инфраструктураси, ахолининг маданий-маиший ва коммунал хизматлари холати хисобга олинган холда канча қишлоқ хўжалик корхоналари биринчи навбатда меъморий-режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш зарурлиги аниқланди.
Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида кўкаламзорлаштириш қониқарсиз, ер ости сувларини кўтарилиб кетганлиги, ерни шўри кўпайганлигини кўрамиз. Бундай ҳолат Қорақалпоғистон автоном республикасида, Навоий, Бухоро чўлларида, Сирдарьё қишлоқларида, Жиззах чўл зоналарида яққол кўзга ташланади.
Тоғ, тоғ олди зоналаримизда ҳам қониқарсиз ҳол. Президентимиз ташаббуслари билан республикамизни ҳамма вилоятларида намунавий лойиҳалар асосида қурилган уй-жойлар қишлоқларимизни кўринишида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузулмалари билан хаёт тарзини тубдан ўзгартириб юборди.
Бу ерда мутахассислар томонидан бир мунча ландшафт архитектурасига аҳамият берилмоқда. Лекин мавжуд қишлоқларимизда 1960—1980 йиллар давомида қурилган турар-жой ва маиший бинолари хизмат кўрсатиб келмоқда. Бу қишлоқларда турар жой ва ландшафт архитектурасини янгидан яратиш керак, бунинг