АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ ВА ЖАМОАТ МАРКАЗЛАРИНИ МЕЪМОРИЙ РЕЖАЛАШТИРИШ. Ўқув қўлланма. Ибадулла Самандарович Байджанов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ ВА ЖАМОАТ МАРКАЗЛАРИНИ МЕЪМОРИЙ РЕЖАЛАШТИРИШ. Ўқув қўлланма - Ибадулла Самандарович Байджанов страница 9

АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ ВА ЖАМОАТ МАРКАЗЛАРИНИ МЕЪМОРИЙ РЕЖАЛАШТИРИШ. Ўқув қўлланма - Ибадулла Самандарович Байджанов

Скачать книгу

билан бирга йирик маъмурий биноларга уларнинг автомобиль тўхташ жойларига кириш имконини яратади.

      Марказдан ташқарида транспорт ва пиёдалар харакатланиши бир хил тақсимланади.

      Дўкон биноларини лойиҳалашдаги бошқа муҳим муаммолардан бири бу савдо заллари ва маҳсулот сақлаш ва сотувга тайёрлаш хоналарининг бир-бирига уйғун тарзда жойлаштирилишидир.

      Турар жой худудларидаги аҳолига хизмат кўрсатиш учун дўконнинг асосий тури бу супермаркет, сотиладиган ва сотилмайдиган универсал ассортиментли маҳсулотларнинг кундалик ҳажми 400 м2 ва ундан ортиқ бўлган ўз-ўзига хизмат кўрсатадиган дўконлар ҳисобланади. У харидорларнинг вақт ва кучини иқтисод қилишга жавоб беради.

      У асосий махаллий савдо марказлари муассаси ҳисобланади ва 500 м радиусдаги аҳоли жойларига стандарт хизмат билан таъминлайди.

      Амалдаги дўконлар тармоғини қайта таъмирлашда шунингдек корхоналарни, бошқа хона ҳисобига чиқариб юборилаётган, ташкилотлар ва идоралар таклиф этаётган, савдо майдончасини ўзлаштириш билан, вазифасига мос бўлмаган тарзда банд этиб турганларни, кейинчалик уларни вазифасига рационаллигини таъминлаш мажмуавий корхонани ташкил этиш мақсадида, супермаркет типидаги дўконларни келтиришдан иборат.

      Шаҳар миқёсидаги дўконларни қайта таъмирлашда савдо майдончаларидан дўкон универмаг ассортиментлар таркибига мос келадиган дўконлар мажмуасини яратишга интилиш лозим.

      Шаҳарнинг марказий қисмини ташкил этишда намуна сифатида, кўп қаватли турар жой бинолари жойлаштирилади, бу ўз навбатида дўконларни неча қаватлигини, шу билан бирга, бу ердаги майдонлар марказидан ташқаридагилардан анча қиммат нархда бўлишини белгилаб беради.

      Шаҳарсозликда режалаштириш ривожлантириш ва қишлоқ хўжалик худудлари

      Бутун дунё замон билан ҳамоҳангликда кўпгина соҳаларда тараққиёт сари поғанама-поғана ривожланмоқда. Ўзбекистон Республикаси ҳам бошқа ривожланган давлатларда қолишмаган ҳолда жадал суръатларда ўсиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ аҳоли сонига нисбатан аҳоли пунктларининг сони 11820 шулардан:

      Аҳоли сонига нисбатан қишлоқ аҳоли пунктлари

      Қишлоқ аҳоли пунктлари сони

      Қишлоқ аҳоли пунктларининг 49,8% қисмида 100 дан 1000 гача аҳоли истиқомат қилади. Умумий қишлоқлар сонидан сал кам ярми майда қишлоқлардан иборат ва бу қишлоқлар Ўзбекистоннинг чўл, тоғ, тоғ олди худудларда жойлашган.

      Бу қишлоқ худудларда ҳаёт турмуш тарзи тоғ ва чўл худудларида жойлашган бўлиб чорвачилик билан шуғулланиши ва шу омиллар туфайли тоғ худудларида инфра тузилма яратиш қийинчилик туғдириб иқтисодий қулайликлар йўқлиги туфайли ривожланиш чегараланиб қолган.

      Аммо бу таъкидлаб ўтилган қишлоқлар Ўзбекистон ривожланишида муҳим ўрин эгаллайди.

      Қишлоқ аҳолиси пунктларининг 47,0% қисми 1000 дан 5000 гача бўлган ахоли пунктларида асосан қишлоқ

Скачать книгу