ҲАЁТ ҚОИДАЛАРИ. Баҳром Бахтиёрович Ниёзматов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ҲАЁТ ҚОИДАЛАРИ - Баҳром Бахтиёрович Ниёзматов страница 15

ҲАЁТ ҚОИДАЛАРИ - Баҳром Бахтиёрович Ниёзматов

Скачать книгу

ҳисси билан совурилиб кетишади. Яратган эгам ўзинг эга бўлишинг мумкин нарсалардан энг яхшисига эга бўлишни ва бўлишинг мумкин кишилардан энг яхшиси бўлишни сенга берди. Энг яхши нарсалар айнан сен учун қилинди. Агар сен бўлмасанг, унда ким?

      Катта одам ҳам, кичкина одам ҳам бир пайтнинг ўзида битта мақсад томон йўлга чиқиши мумкин, аммо кичкина одам – унда тўхтаб қолиш учун, катта одам эса – ундан яна ҳам узоқроқ бориш учун йўлга чиқади.

      Бургут пашшаларни овламайди.

      Дарахт тепасига чиқиш хавфли, аммо одатда энг пишган мевалар айнан ўша ерда бўлади.

      Заиф одамлар йўқ, биз табиатдан ҳаммамиз кучли яратилганмиз. Бизнинг фикрларимиз бизни заиф қилади.

      Беадаб лексика, шортилар ёки дипломнинг йўқлиги катта ишлар қилишга ҳеч ҳам халақит қилмайди.

      Қаҳрамонлар идеаллар билан, истеъмолчилар эса инстинктлар билан яшайди. Авадхут Свами

      Мен худо бўлишни истагандим, аммо фақат Шекспир бўла олдим. Агар бор-йўғи мен бўлишни истасанг, унда сен ким бўласан? Шекспир.

      Бургут ҳақида масал

      Бир куни одам бургутнинг тухумини топиб олди ва уни товуққа бостирди. Бургутча жўжалар билан ўсди ва уларга ўхшаб қолди: у улардек қақақларди, чувалчанг қидириб тупроқни титарди, қанотларини қоқиб, учишга ҳаракат қиларди.

      Йиллар ўтди. Кунлардан бир куни катта бўлган бургут осмонда мағрур қушни кўриб қолди. У аҳён-аҳёнда катта қанотларини силкитганича, шамол шиддатини ўзгача назокат билан енгиб учарди.

      Мафтун бўлиб қолган бургут сўради:

      – Ким бу?

      – Бу бургут, барча қушлар шоҳи, – деб жавоб берди қўшниси. – У осмонга тегишли. Биз, товуқлар, эса ерга тегишлимиз.

      Шундай қилиб бургут товуқ каби яшаб ўтди ва товуқ каби ўлди, чунки келиб чиқиши товуқ эканига ишонар эди.

      Сен истайсанми ёки йўқми, атрофингдаги муҳит сенга таъсир кўрсатади, буни эсдан чиқарма, шунингдек бу муҳитнинг чеклаб қўювчи эътиқодлари умуман сенинг қобилиятларинг мезони бўла олмаслигини ҳам ёдда тут.

      10-ҚОИДА. ҚУЛАЙЛИК ҲУДУДИДАН ЧИҚИШ

      Яланг оёқлар ҳеч қачон оёқ кийими борлардан қўрқишмайди.

      Нима учун қулайлик ҳудудидан чиқиш кераклигининг учта сабаби

      Жуда қадимий ва жуда тўғри ибора бор: “Балиқ чуқур жойни, инсон эса яхши жойни излайди”. Бу мутлақо тўғри ва табиий. Ҳар бир инсон ўз ҳаётини кўпроқ қулай ва ёқимли қилишга интилади. Яшаш майдони каттароқ, машинаси тезюрарроқ, тўшаги юмшоқроқ, компьютери кучлироқ бўлишини истайди. Тамаддуннинг бу инъомларидан воз кечиш мутлақо телбалик бўлган бўлар эди.

      Аммо айнан, ҳаммаси изига тушган ва ҳаёт маълум маънода муваффақиятли келганини тушунган пайтингда, ҳафсала билан яратилаётган қулайлик ҳудуди ўзида улкан хавфни яшириб турган бўлиб чиқади. Бу хавф нимадан иборат ва нима учун биз ундан узоқроқ қочишимиз керак?

      Хўш, хотиржам қулай яшашнинг нимаси ёмон? Сен ўзингни хотиржам

Скачать книгу