ҲАЁТ ҚОИДАЛАРИ. Баҳром Бахтиёрович Ниёзматов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ҲАЁТ ҚОИДАЛАРИ - Баҳром Бахтиёрович Ниёзматов страница 18

ҲАЁТ ҚОИДАЛАРИ - Баҳром Бахтиёрович Ниёзматов

Скачать книгу

style="font-size:15px;">      Бир киши тунда чироқ тагидаги майсазор устида ниманидир қидирар эди.

      Бошқа одам унинг олдига келди ва сўради:

      – Нима излаяпсиз?

      Киши жавоб берди:

      – Хонадоним калитини.

      – Қаерда йўқотдингиз?

      – Ана у ерда.

      – Нима учун бу ердан излаяпсиз

      – Бу ер ёруғроқ-да.

      Кулгули, а? Мен бундай демаган бўлардим. Биласанми, биз жуда тез-тез шу каби бемаъни иш қиламиз. Саволларимизга жавобларни ёруғ жойдан излаймиз. Даромад излаб ёруғ жойда, бизсиз ҳам рақобат юқори бўлган жойда бизнесимизни яратамиз. Аслида эса бизни бойликка етаклайдиган пуллар, ана у жойда, қоронғуликда ётибди. Аммо биз қайсарлик билан ёруғ жойдан излашда давом этамиз. Биз у орқали ҳақиқий пуллар ишлаб топиш мумкин бўлган қандайдир янги ва ноёб нарса яратиш ўрнига, шаҳримизда ўн еттинчи тўйхонани очишга пул сарфлаймиз.

      Бу туннелли, стереотипли ёки қулайликдаги фикрлаш деб аталади. Шу сабабли ўзингда ноанъанавий фикрлашни ривожлантириш учун ҳаракат қил.

      11-ҚОИДА. УСТУВОРЛИКЛАРНИ БЕЛГАЛАБ ОЛИШ

      Буюк нарсалар ҳақида кўп ўйлайдиган эмас, балки майда-чуйдалар ҳақида кам ўйлайдиган киши донодир.

      Муваффақиятга эришган кишилар қийматидан қатъи назар қадриятларга эътибор қаратишади.

      Масал – Тошли банка

      Фалсафа профессори ўзи таҳсил берадиган синф ўқувчилари олдига беш литрли банкани қўйди ва уни диаметри 3 см. дан кам бўлмаган тошлар билан тўлдирди.

      Сўнгра талабаларидан “банка тўлами?” деб сўради. “Ҳа, тўла” деб жавоб беришди. Шунда у нўхат тўла банкани очди ва уларни катта банкага тўкиб, уни бир оз силкитди. Табиийки нўхатлар тошлар орасидаги бўш жойларни тўлдирди.

      Профессор талабаларидан яна бир марта “банка тўлами?” деб сўради. “Ҳа, тўла” деб жавоб беришди. Шунда у қум тўлдирилган қутини олди ва банкага тўкди. Табиийки, қум барча мавжуд бўш жойларни эгаллаб, ҳамма нарсани ёпиб қўйди.

      Профессор талабалардан яна бир марта банканинг тўла ёки тўла эмаслигини сўради. “Ҳа, бу сафар шубҳасиз тўла” деб жавоб беришди. Шунда у стол тагидан 2 банка пиво чиқарди ва сўнгги томчисига қадар банкага қуйиб, қумни ҳам бўктирди. Талабалар кулиб юборишди.

      Энди эса сен шуни билишингни истайман,

      Банка – бу сенинг ҳаётинг,

      Тошлар – бу оила, соғлиқ, дўстлар, фарзандлар каби, ҳаттоки қолган барча нарсаларни йўқотган тақдиринг ҳам, ҳаётинг тўла бўлиб туриши учун зарур бўлган муҳим нарсалар;

      Нўхатлар – бу шахсан ўзинг учун муҳим бўлган нарсалар: иш, уй, машина;

      Қум – бу қолган барча майда-чуйда нарсалар.

      Агар банка аввал қум билан тўлдирилганида нўхатлар ва тошлар жойлашиши учун жой қолмаган бўлар эди. Ҳаётингда ҳам худди шундай, агар ҳамма вақтингни ва қувватингни майда-чуйдаларга сарф қилсанг, муҳим нарсалар учун

Скачать книгу