Архитектура назарияси. Ўқув қўлланма. Биринчи қисм. Ибадулла Самандарович Байджанов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Архитектура назарияси. Ўқув қўлланма. Биринчи қисм - Ибадулла Самандарович Байджанов страница 2
Миллий мустақиллик урушидан кейинги архитектура мазмунли бўлиб, миллийликнинг янги руҳий даври бошланишини кўрсатади.
Юқорида кўрсатилган архитектура иншоотларининг структура ва образлари инсон томонидан табиат қонунларини тан олинганини уларнинг ўз иншоотларига ёндаштирганлар.
Шунинг учун архитектуранинг ривожланиш даври, инсон томонидан тинчликни ўзлаштириш поғонаси, бизга қимматли бўлган ашёлар архитектоник муҳитда яратилиб тугалланади.
Шуни кўзда тутиш лозимки, архитектураниннг ҳар бир даври мустаҳкам ҳарактерли бўлишига қарамасдан, уйғониш даври усулларини шаклларда қўллаб, оз бўлса ҳам, янги вазифаларга, янги мазмун билан жавоб беришади.
Юз йил давомидаги архитектура ривожланишининг шакл ривожланишида, бир неча қонуниятларни ишлаб чиқди.
Архитектура тарихида ҳам мустаҳкам қонунчилик юзага келди. Қонунчиликнинг кўп қисми архитектуравий формаларни ўзгартирди, аммо уларнинг давомийлиги узоққа чўзилмаслиги ҳарактерли эди.
Аниқланган тариҳий давр мобайнида, янги иқтисодий бадиий, янгиликларга қамралган давр, эски даврни чеклантиради.
Бу ердан кўринадики, архитектура илмининг вазифаси архитектуранинг ҳаётий прогрессив қадриятларини ўзлаштириб, ҳозирги даврга, халққа, мамлакатимизга мосланади.
Тарихий материализм қадимий ёдгорликларимизни тиришқоқлик билан архитектурани ўрганишга, шунингдек ҳар бир вақтни мутоносиблигини тўғри танлаш архитектура тарихи дарслигида турли даврлар ҳажмини тўғри ўзлаштириш лозим.
Антик архитектурани биз ўрганамиз ва бизнинг миллий меросимиз бунда кўпроқ халқ яратган қисмига эътибор қаратилади.
Архитектура тарихи бир томонлама ривожланиши билан чегараланмаслиги лозим. Функционал қурилиш техник ғоявий бадиий ва бошқалар.
Архитектура тарихи инсон фаолиятининг кўп қирралари ривожланиши жамиятнинг ривожланиши билан узвий боғлиқ ҳолда жамоа ривожланиши формалари архитектурасида ўз самарасини топади.
Архитектура тарихи назарияси фаннинг шундай ҳусусияти борки, унда уйғониш даври ўрганилади, турли тарихий даврларни юзага келиши ва ривожланиши архитектуранинг фақат маълум бир томонларини эмас, балки мураккаб, кўп қиррали, яъни диалектик бирлигини архитектурада намоён этади.
Архитектуравий жараённинг ривожланиши – эски услубларнинг янгилари билан қамраб олиниши, реал формаларга айлантирилиб утилитар ғоялар илгари сурилади.
Архитектура назарияси
Ибтидоий жамоа тузуми архитектураси.
Ибтидоий жамоа тузуми инсоният тараққиёти тарихидаги энг биринчи ва узоқ давом этган босқичларидан ҳисобланади. Бу босқични ҳамма халқ ва элат ўз бошидан кечирадилар. Ана шу узоқ вақт давом этган тараққиёт жараёнида ҳозирги замон кишиси типи пайдо бўлди; одамлар жамоаси вужудга