Қатл куни. САМАДЎҒЛИ ЮСУФ

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қатл куни - САМАДЎҒЛИ ЮСУФ страница 6

Жанр:
Серия:
Издательство:
Қатл куни - САМАДЎҒЛИ ЮСУФ

Скачать книгу

бирида елга совурарди. Аммо уч-тўрт кун меҳмонхонада ётгач, тушига қишлоғи кира бошларди. Ўн кун ўтгач эса мана шу ёмғир, туман, Григор арманининг аъзойи баданга ўт қўядиган арағи кўз олдидан ўтаверарди. Ҳар сафар, нега бу шаҳарларга ёлғиз келаман, нега тенг-тўшларимдан бирини кўндириб олиб келмайман, дея афсус қиларди… Ҳар қалай, бир амаллаб таътилни ўтказиб, қишлоғига қайтиб келарди. Бироқ икки кун ўтгач тағин Москва, Киев меҳмонхоналарини соғина бошларди. Шунда асабийлашар, беморларни нари-бери кўриб жўнатиб юборар, йиллар бўйи кўникиб қолган ҳаёт тарзига гўё янгидан мослашиши лозим эди. Ўн-ўн беш кун ўтгач, одатдаги Маҳмудга айланарди-қоларди. Кимнинг қорни санчиб, кимнинг боши оғриб қолса, туннинг қайси маҳали эканидан қатъи назар, Маҳмуд дори-дармон солинган халтани олиб йўлга тушарди… Мана ҳозир ичидаги алангани сўндириш учун боржом шишаларини кетма-кет очганича Москвани, кўпикли ваннани орзу қилаётган бўлса-да, ёзда у ёққа борса тағин зерикишини, ёлғиз келгани учун яна ўзини сўкишини, кечалари ётганда тушида ё жиззали нон егани ё қайдадир қишлоқларнинг бирида ўтовда ярим тун маҳали бир чўпон оғайниси билан дунёнинг ўтган-кетганидан суҳбатлашиб ётгани тушларига киришини, эрталаб уйғонганида эса оғзида кечаси тушида еган қўй пишлоғининг таъмини ҳис этишини билиб турарди…

      Маҳмуд соатига қаради, икки-уч минут кам ўн эди. Эрина-эрина туриб телевизорни қўйди. Бу рангли телевизордан қишлоқда атиги уч кишида бор эди, бири раисда, иккинчиси қишлоқ шўросининг котибида – қурмаўур ёшгина қиз эди, солланиб юришлари одамнинг жонини оларди – яна бири эса Маҳмудда. Боку узоқ бўлгани учун ранглар у қадар тиниқ кўринмас, гоҳ сариғи кўпайиб кетар, гоҳ қизили камайиб қоларди. Шунинг учун ҳам жамоат қизиқарли рангли кўрсатувлар берилганда телевизорни Тбилисига улаб қўярди. Маҳмуд ҳам, бирон зарур иши чиқиб қолмаса, ҳар оқшом “Время”ни кўрарди. “Время”ни Боку ҳам кўрсатарди, Тбилиси ҳам. Маҳмуд овора бўлиб юрмаслик учун бир йўла Тбилисини улаб қўйди. Диктор экранда пайдо бўлиши билан Маҳмуд баланд овозда деди: “Қурмағур яна қизил кўйлак кийиб олибди-да, а, офарин, бўйингдан аканг айлансин, офатижон!” Қони жумбушга келганда, кайфи баланд бўлганда унинг уйда баланд-баланд гапирадиган одати бор эди. Бўйдоқликнинг шу жиҳати яхши, уйда ўтир, телевизор қўй, истасанг шикаста ўқи, истасанг девоналар каби ўз-ўзинг билан бақириб гаплаш, кимнинг нима иши бор! бирон-бир мўмин бандаси, ҳой Маҳмуд, нега ҳадингдан ошяпсан, демайди. Маҳмуд кўрсатувларни ўн-ўн беш минут диққат билан томоша қилди, Магнитогорск металлурглари қанақадир “почин”га қўшилиб, планни бир юз нечадир фоиз қилиб бажарганликларини билиб олди. Сўнг кўрсатувларнинг давомини кўрар экан, “пончин” нима эканини, озарбойжонча маъносини роса ўйлади, аммо топа олмади. Эртага мактабнинг рус тили ўқитувчисидан сўрайман, дея кўнглига тугиб қўйди. “Время” халқаро воқеаоарни бера бошлаганда тағин бир стакан баржомни даст кўтариб бўшатди, унинг диққати бутунлай бўлинди. Яна дунёнинг ҳар

Скачать книгу