ГЁТЕНИНГ ЗАКОВАТ ХАЗИНАСИ. Акмал Саидов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ГЁТЕНИНГ ЗАКОВАТ ХАЗИНАСИ - Акмал Саидов страница 6

Жанр:
Серия:
Издательство:
ГЁТЕНИНГ ЗАКОВАТ ХАЗИНАСИ - Акмал Саидов

Скачать книгу

іаракатлари ниіоят Ваймарга іам етиб келади… 19 октябрда 18 йил бирга іаёт кечирган Гёте билан Кристианенинг никоі тєйлари бєлиб єтади. Іаёт ва їизўин ижод яна давом этади. 1808 йилнинг муіим ижтимоий воїеаларидан бири – Гёте Эрфурт ва Ваймарда Наполеон билан учрашади. 14 октябрда унга ва Виландга Наполеон томонидан таъсис этилган Фахрий легион ордени топширилади… Умр – оїар дарё дейишади. Єтган йиллар ичида єлим шоирни кєплаб дєстлари, яїин кишилари ва замондошларидан айирди. 1791 йилда Мерк єз жонига їасд їилади, Іердер (1803), Шиллер (1805), Анна Амалия хоним (1807), Гётенинг онаси (1808) ва Виланд (1813) вафот этади.

      60 ёшга кирган шоир энди ортга назар ташлаб, хотиралар билан яшай бошлайди. Котиби Йоіанн Петер Эккерманн Гёте билан бєлиб єтган суібатларини їоўозга туширади. 1810-1813 йиллар орасида Гёте «Шеърият ва іаїиїат»нинг илк уч жилди устида ишлайди. Ушбу китоблар єїувчилар томонидан їизиїиш билан кутиб олинади ва тезда сотилиб кетади.

      Форс шоири Іофизнинг девонини мутолаа їилган Гёте унинг шеъриятидан ўоят таъсирланади. Ана шу таъсирот натижаси сифатида аста-секин «Ўарбу Шарї девони» юзага келади. Висбаденда Гёте банкир Йоіанн Йоахим Виллемернинг асранди їизи – 29 ёшида турмушга чиїїан Марианна билан танишиб, унга Іофиз девонининг таржимасини таїдим этади. Улар орасидаги дєстлик ришталари тез орада кучли муіаббатга айланади. Икки єртада їизўин хат ёзишиш бошланади. Мактубларнинг аксариятини ишїий мавзудаги шеърлар ташкил этарди. Асли шоиртабиат бєлган Марианна кучли іис-туйўулар таъсири остида шоирлик їобилиятини іам намоён этади. Орадан йиллар єтиб, Гётенинг «Ўарбу Шарї девони»даги камида 4 та шеър шоира їаламига мансуб эканлиги маълум бєлди.

      1816 йилда Кристиане иккинчи марта сакта (мияга їон їуйилиши)ни бошидан кечиради. Бунинг оїибатида уремия7  содир бєлиб, беваїт вафот этади. Орадан йил єтгач, Август фон Гёте 20 ёшли барон їизи Оттилия фон Погвишга уйланади. Ёш келин-куёв Гёте хонадонига янги іаёт нафасини олиб келади. Іадемай неваралар: Валтер (1818), Вольфганг (1820) ва Алма (1827) туўилади.

      Гёте табиатшунослик соіасидаги тадїиїот ишларини давом эттира бориб, 1817 йилда «Морфологияга доир» ва «Табиатшунослик, хусусан морфологияга доир» асарларини яратади. 1819 йилда «Ўарбу Шарї девони» босилиб чиїади. «Виліелм Майстернинг саёіат йиллари» (1821) кенг китобхонлар оммасини їамраб ололмаган бєлса-да, ушбу асар Эдуард Мёрике, Адалберт Штифтер, Готфрид Келлер іамда Іерманн Іессе ва Петер Іандке сингари атоїли шоир ва ёзувчилар томонидан іам севиб єїилганлиги айни іаїиїат.

      Мазкур асар иловасида Гёте жаіон адабиёти тушунчасига алоіида тєхталиб єтган. Даріаїиїат, у бунга тєла іаїли эди, чунки єзи жаіон матбуотини мунтазам єїиб, кузатиб борар, Скотт, Байрон, Бальзак, Гюго, Мериме, Дидро, Волтер сингари жаіон адабиёти намояндаларининг дурдона асарларини севиб мутолаа їилар эди. Шу єринда яна бир іаїиїатни айтиб єтиш зарурдек туюлади, яъни агар Гёте жаіон халїлари адабиётидан баіраманд бєлмаганида эди, у «Фауст»дек шундай мазмунан теран ва шаклан мукаммал буюк асарни ярата олмаган бєларди, дейиш мумкин.

Скачать книгу