Икки жаҳон оворалари. Абдужаббор Обидов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Икки жаҳон оворалари - Абдужаббор Обидов страница 47

Жанр:
Серия:
Издательство:
Икки жаҳон оворалари - Абдужаббор Обидов

Скачать книгу

ораста, гулли ўзбекча узун кўйлак. Сочларини тепага йиғиб, сочилиб кетмаслиги учун енгил шарф билан бойлаган. Оёғида пошнаси бор хона пойафзали.

      Шу пайт эшик ғийқиллаб Қуддус кирди.

      − Чой ичасизми? – деди янга мағрур қаддини унга буриб.

      Йигит нега қайта киргани, келиб ўтирганини ҳам англамас, кўзини тикиб ундан узолмасди.

      − Балки лимонад хоҳларсиз?

      Нигоҳлари машҳур асар қошида шамдек қотган музей ташрифчисига хос ҳолатдаги Қуддус ўзига келиб, бошқача гап айтди.

      − Хоҳишимни билмоқчимисиз?

      – Албатта!

      – Ундай бўлса, хоҳиш эмас, сизга бошқа гапим бор.

      Шундай деб, Қуддус, негадир жиддий қиёфали тус берди.

      – Гапим бор дейсизми? Қанақа? Яхши гапми?

      Ҳозир нимадир бўлади деб ўйлаб, янга илмоқли савол берганди.

      – Гап шундаки, бу илтимосим. Агар истасангиз.. − деб, талмовсиради у.

      – Эшитаман?

      Қалдирғоч унга тик боқди: нима хоҳлаяпти бу қарчиғай, деган ўйда унинг кўзларидан маъно қидирди. Аввалига дадил кўринган Қуддус, кейин ўйлаб қолди.

      – Гапим йўқ экан. Яхшиси, менга рухсат.

      У шундай деб эшикка томон юрди.

      Одамни қизиқтириб қўйиб кетиш экан-да, дейиш Қалдирғочга эриш туюлди, аммо оғиз очмай уни кузатди. Йигит андиша қилдими, унга қарамай эшикдан чиқди ва ўшандагина ортига барибир бир ўгирилиб қўйди. Унинг кўзлари ғамгин, лекин қандайдир умидворликка маҳтал эди. Қалдирғоч индамай, бошини секин силкиб, уни кузатди ва эшик илгагини туширди.

      Бирпас ўтиб у ёстиққа бош қўйдию дарров уйқуга кетди. Кейин тушлар оғушига ғарқ бўлди…

      Кимдир ширин издиҳомлар айтиб, нозик қўллардан тутиб кўзларига сурта бошлади. Бу ҳусну латофат олдида у тамоман маҳв этилгани юзида намоён, жунун аҳволига келганлиги, фикрини чалғитмаса, ўзини телбадек тутиши ҳам мумкинлигини янга сезди. У ўзининг маликага ёки хонзодага хос виқори, ғуруридан бироз кечмаса, бечора ошиғи абгор. Бироқ, иқрорини яна бир марта эшитмаса бўлмас, балки кароматлари алдовдир. Ҳиссиётлари жунбишга келмади, демакки, бу кимса унга лозимлигини англамади. Хаёлини бошқа фикрлар билан банд қилсачи, бунинг учун суҳбатга чорлайди.

      – Мени нимага таъқиб қиляпсиз?

      – Севги ўти, алангасидаман, − деди у сўзлашиши, ҳисларини баён этиши мумкинлигидан хурсанд.

      – Бу туйғулар эртаси йўқку?

      – Оқибатни ўйлаган одам ҳақиқий бахт не эканлигини билмай ўтади.

      – Балки шундайдир, − деди Қалдирғоч ва қучоғини ёзганча, кўкда учишга бошлади. Қўлларида узун куйлак енглари ҳалпираб, фаришталар қиёфасида эмиш. Ортидан каттагина қуш қанотларини очиб, худди семурғдек учиб келаётганмиш. Бир вақт у қуш яқинлашибдию, тумшуғи бурунга айланиб, сўнг кўз-қошлар ҳам пайдо бўлибди, у Қуддусни акслантириб, рўёланармиш. Шунда унинг эсноғи тутиб, ортига

Скачать книгу