Икки жаҳон оворалари. Абдужаббор Обидов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Икки жаҳон оворалари - Абдужаббор Обидов страница 49
− Калдиргач, юринг, улар ўзлари энди эплашади, сизга эса бир-икки саволим бор. Лекин аввал бирор нарса танаввул қилиш лозим, − деб Галкина уни тушликка судради. Тезгина тамадди қилиб олган капитан, Қалдирғочни шоширмади, лекин типирчилаб ўтиришидан хавотирга тушган янга, қайси тарзда овқат егани эсида йўқ, – мен тайёрман. Менга саволларингизни беришингиз мумкин, – деб дадиллашди ўн беш дақиқа ҳам ўтмай.
− Йўқ, сиз шошманг. Танаввул қилиб олинг, компот ичинг, − деб йўлига манзират қилган Галкина, унинг жиддий ҳолатига разм солганча, юринг бўлмаса бирор хилватга, деб ўрнидан турди.
Уларга дам олиш уйининг маъмурияти бир хонани бўшатиб берди.
− Курортда аёллар шаънига тажовуз қилувчи безорилар гуруҳи пайдо бўлгани ҳақида бизга сигнал етиб келганига анча бўлди. Бироқ жабр кўрган қизлар ҳеч қайсиси даъво қилмай, гувоҳлик бермай қўлимиз калталик қилаётган эди.
Галкина ёлғиз қолишгач, шу сўзлар билан суҳбатни бошлади.
– Ҳатто сиз ҳам милицияга мурожаат қилмагансиз.
– Шундоқ.
– Натижада ўртага тушган, йўлакда ўтириб, сизга қўриқчилик қилган Чачембани саҳарлаб меҳмонхонадан чиққанда, калтаклаб кетишибди.
– Нима? Калтаклашибди? Ким, қачон?
Галкина, Қалдирғочни қаттиқ ҳаяжонга тушганига эътибор бериб, бир зум индамай турди-да, сўнг сўроқ қилишга тушди.
– У сизнинг хонангиздан чиққан эдими?
– Шундай бўлса керак!
– Қалдирғоч, илтимос. Бу иш учун муҳим. Аниқроқ сўзланг.
– У йўлакда тунади, лекин мендан хабар олиб турди.
– Тун бўйими?
Қалдирғоч юзини сириб, йиғламоқдан бери гапирди.
– Кинодан кейин, то саҳарги паллагача.
– Чачембани жароҳати хавфли дейишяпти. Хан билан муносабатингиз ҳақида нима айтиб бера оласиз.
– Қанақа муносабат? Кинодан сўнг аллеяда ҳей йўқ, бе йўқ менга ёпишиб, суҳбатга тортди. Уни аввал танимасдим. Биринчи кўришим. Бор гап шу.
– У сизга сўзини ўтказмоқчи бўлдими?
– Ҳа. Қайсидир ресторанга ҳозироқ бирга борасан, деб мени суд ради. Бу можаро устига келиб қолган Қуддус кўмак бермаса… Ханни уриб ҳайдамаса....
– Хан индамай кетдими?
– Йўқ. У ҳали мендан кўрасан, деб ҳақоратлаб кўздан йўқолди.
– Чачембани