Қасос ва муҳаббат. Хабиб Темиров

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қасос ва муҳаббат - Хабиб Темиров страница 11

Жанр:
Серия:
Издательство:
Қасос ва муҳаббат - Хабиб Темиров

Скачать книгу

Миртожи мато сотиб ўтирган аёллар сафида ногаҳон таниш чеҳрага дуч келди. Бу… Тўтиё эди. Миртожи ҳаяжон билан “Салом!” деди.

      Тўтиё индамади. Унинг чеҳрасида нафратми, бефарқликми, аллақандай тушунарсиз ифода зоҳир эди.

      – Манови матонинг нархи қанча? – деб сўради Миртожи.

      Тўтиё чеҳрасидаги ўша ифода билан қаради. Чунки унинг ёнида эри бўзрайиб турарди.

      Миртожи бозордан руҳсиз чиқиб, эски отарчи ошналаридан бирига дуч келди. Қўярда-қўймай уни ресторанга олиб тушди. Ресторанда роса ичди. Кейин ресторан ашулачисининг рубобини олиб, йиғламсираб бир ашула айтди. Аммо унчалик ўхшатолмади.

      “Бугун сен қайдасан,

      Қайларда қолдинг.

      Бугун сен кимларнинг

      Маъсум ҳамроҳи..!”

      Миртожи энди билдики, ўша қатиқчи қиз Тўтиё унинг биринчи муҳаббати экан.

* * *

      Эҳтимол, Лайлонинг қочиши менинг Тўтиёга қилган номардлигимга жавобдир, деб ўйлади у шу тобда. Аммо… мен Тўтиёни изладим-ку. Унинг ўзи йўқолиб қолди-ку…

      – Отаси, бир оз мизғиб олмайсизми, тонг ёришиб қолди.

      Хотинининг овози Миртожини хаёллар уммонидан олиб чиқди.

      – Майли. Ҳозир, – деди у оғир қўзғалиб, иккинчи қаватдаги муҳташам хобгоҳига йўл олар экан.

      Миртожи уйқу дори ичиб, озгина мизғиди. Шу мизғиш баробарида туш кўрди. Тушида Тўтиё оппоқ либосда турганмиш. Миртожи қўлида тор, қўшиқ куйламоқда.

      “Истасанг шу фалакдан

      Ойни олиб бераман.

      Юлдузлардан кўксингга

      Маржон тақиб қўяман…”

      Ногаҳон Тўтиё ҳам куйлаб юборибди:

      “Ёлғончи ёр, ёлғонларинг тугар қачон,

      Ёлғон йиғлаб, куйганларинг тугар қачон?!”

      “Мен ёлғончи эмасман. Мен сени изладим, эй бегуноҳ оҳу”, дер эмиш Миртожи.

      “Йўқ-йўқ, бегуноҳ эмасман, ўзимда гуноҳ,

      Ёлғонингга алданган кўзимда гуноҳ…”

      деб куйлар эмиш Тўтиё.

      Миртожи босинқираб уйғонди. Кун ёйилиб кетган, пастда, айвондаги телефон муттасил жиринглаб турарди. Миртожи бу қўнғироқ тасодифий эмаслигини сезгандек, шошиб пастга тушди.

      ҚОЧОҚЛАРНИНГ ДАРАГИ ЧИҚДИ

      Тонг. Қозоқ бозорининг орқасидаги пастак кулбада қувғинди ҳаётнинг биринчи оқшомини ўтказган Нозим билан Лайло нонушта қилиб, кўчага чиқишди.

      – ЗАГСга борамиз, – деди Нозим.

      – Йўқ, аввал отамга қўнғироқ қилинг. Тирик эканимни билсин.

      – Майли, лекин кейин ЗАГСга кечикиб ва… умуман боролмай қолишимиз мумкин-да.

      – Нега энди?

      – Отангдан ҳар балони кутиш мумкин.

      – Тушунади. Тушунтиринг-да!

      – Бўпти. Ҳаракат қилиб кўраман.

      Нозим қайси телефондан бораётганини мумкин қадар яшириш учун кўчадаги таксофондан Миртожининг уйига қўнғироқ қилди. Жавоб бўлмади. “Чорбоққа қилинг, ўша ёқда бўлишса керак”,

Скачать книгу