Қасос ва муҳаббат. Хабиб Темиров
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Қасос ва муҳаббат - Хабиб Темиров страница 5
– Эртага… Бу гап бутун шаҳарга тарқалади, – деди.
– Тарқалса тарқалар. Одамлар гапириб-гапириб қўяди, – деди Қолдибек.
– Тўғри, оғзига кучи етмаганлар гапирса гапирар. Энди, дўстим Қолдибек, ҳовлингизга бориб, ёшларнинг никоҳини ўқитайлик-да, кейин бизлар қайтайлик. Мулла айтилганми?
– Ҳаммаси тайёр!..
Никоҳ ўқиш маросимидан сўнг янги қурилган шоҳона уйда келин-куёв ёлғиз қолишди.
– Сизни аввал кўрмаган эканман, – деди Фарҳод.
– Ўқишда эдим-ку, Лайло айтмаганми? Тўйдан уч кун олдин келдим.
– Ростини айтсам… Лайло билан ҳам атиги икки марта кўришгандик. Мен яқинда Америкадан қайтдим. У ёқда уч йил ўқидим. Аслида ҳали уйланиш ниятим йўқ эди. Илмий ишим бор. Сизнинг ўқишингиз битганми?
– Энди бир йили ўтди. Боя отам: “қизим, обрўйим тўкилмасин, нима бўлсаям, энди бугун келинлик либосини киясан”, деб туриб олди… Билмадим, тўғри қилдимми, йўқми. Сиз ҳар қалай Лайлони икки марта кўриб, маъқул топгансиз. Энди менга қараб: “буёғи қандоқ бўлди”, деб ўйлаб ўтирган бўлсангиз керак. Мен Лайлога ўхшаб чиройлиям эмасман…
– Йўқ-йўқ, унақа деманг. Гап чиройда эмас. Қолаверса… Ҳуснда ҳам ҳеч кимдан кам жойингиз йўқ.
– Наҳотки Лайло сизга йигити борлигини айтмаган бўлса? Ўзи сизга “розиман” деганмиди?
– Айтганди. “Бир йигит орқамдан юрибди. Лекин отам ҳеч қачон унга бермайди. Шунинг учун сизга тегишга розиман”, деганди.
– Қизиқ. Америкада ўқибсиз. Наҳотки, яхши кўрган қизингиз бўлмаса?
– Ростини айтсам, ўқиш билан бўлиб, бу ҳақда ҳаттоки ўйлаб ҳам кўрмаган эканман. Отам “уйланмасанг бўлмайди”, деб туриб олганларидан сўнг… Аслида яхши кўриш, севиш деган тушунчаларга ҳам бироз кенгроқ қарайман. Оила – бу икки одамнинг манфаатли ҳамкорлиги. Америкада “Никоҳ битими” деган тушунча ҳам бор, эшитганмисиз? Дарвоқе, қаерда ўқийсиз ўзи?
Шаҳло кулиб юборди.
– Ҳақиқатан ҳам жуда ғаройиб бўлди-ку. Никоҳдан сўнг чимилдиқ ичида танишяпмиз. Йигирма биринчи асрда-я!
– Менимча, бунда ҳам ўзига хос романтика бор. Биз ҳар қалай чимилдиққача бир-биримизни кўрдик-ку. Илгарилари…
– Мен чет тиллари институтида ўқияпман. Француз тили бўлимида.
– Инглизчани ҳам ўргандингизми?
– Ҳа, иккинчи тил сифатида.
– Бўлмаса… келинг, инглизча гаплашамиз.
– Келинг…
Инглизча суҳбат анча чўзилди. Тун тугаб, уфқ оқара бошлади. Куёвбола гоҳ-гоҳида чимилдиқ ортига солинган парқув тўшакка ўғринча нигоҳ ташлаб қўяр, аммо келинга яқинроқ сурилишга, унинг нозик ва оппоқ қўлларини ушлашга ўзида на журъат, на жасорат топа оларди.
Келин боя – никоҳ ўқиш маросимидан олдин оқ либосини ғоят бежирим атлас кўйлакка алмаштириб олганди. Ва ҳозир нимқоронғи хонада қип-қизил чўғдек ёниб турар, эҳтимол, шу боис Фарҳод бу чўғни ногаҳон ушлаб, куйиб қолишдан қўрқаётгандек, фақат гапирарди. Ниҳоят