Дарё. Абдукаюм Йулдошев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Дарё - Абдукаюм Йулдошев страница 22

Жанр:
Серия:
Издательство:
Дарё - Абдукаюм Йулдошев

Скачать книгу

борсанг тўйиб бор деганлари рост экан, – йўлдан кўз узмай гапирарди қиз. – Ишонасизми, бир бурда нонни ҳалоллаб ейишга қўйишмади аблаҳлар. Шу атрофда яхши бир кафе бор. Овқатланиб олсак, ака. Пулимиз бор. Сизни меҳмон қилишга ҳам бемалол имкониятимиз етади.

      Акбарали кулиб юборди, сўнг узр оҳангида изоҳ берди:

      – Раҳмат-у, лекин бизнинг бир ёмон одатимиз бор: йўлда овқатланмаймиз. Ҳам пули чақади, ҳам овқатларининг сифатига ишониб бўлмайди. Бир марта, энди иш бошлаганимизда шунақа қилиб йўлда овқат еб қўйиб, кейин эрталабгача буталар орасида ўтириб чиққанмиз: қорнимиз бураб оғриган…

      Диққат билан олдинга қараб кетаётган қиз жойида сапчиб кетгудай бўлди:

      – Ана, ана мен айтган кафе! Тандир кабобнинг иси келаяпти. Даҳшат! Шу ерда тўхтанг, ака. Бир нарса еб олмасам, ҳозир ўлиб қоламан!

      Аммо «КамАЗ» йўл бўйида чироқлари порлаб турган қаҳвахона ёнидан ўтди-кетди. Қиз ҳайдовчига каловланиб қаради.

      Қаҳвахона ёнида қаққайиб турган икки мотоциклчига қўл силташга улгурган сариқ сочли қиз ҳам илтимос қилди:

      – Ака, тўхтатинг! Орқага қайтинг, чой-пой ичиб олайлик. Илтимос!

      – Йўқ, тўхтамайман, – бош чайқади Акбарали. – Биз фақат меҳмонхонада овқатланамиз ё бўлмаса ейдиган нарсаларимизни ўзимиз билан олиб юрамиз. Инструкция шуни талаб қилади. Агар очқаган бўлсаларинг, марҳамат, эрмак қилиб туринглар.

      Тезликни пасайтирган ҳайдовчи чўзилиб, орт тарафдан олган салафан халтани қорасоч қизга тутди. Унда кекс, булочкалар, дудланган колбаса, минерал сув бор эди.

      Худди шу маҳал пичоқ ёнидаги қўл телефони «пий-пий»лаб қолди-ю, Акбаралининг ортидаги парда сурилди ва иккинчи ҳайдовчи, тақа мўйловли Ғиёснинг уйқусираган юзи кўринди.

      Ғиёс хомуза тортиб керишди:

      – Бир пасда… – ногоҳ у қизларни кўриб қолди. – Ие! Тушимми, ўнгимми? Ўзингмисан, Акбарали? Э, қойил-э! Кесакданам ўт чиқаркан-ку! Қачон улгура қолдинг?

      – Бу менинг сменадошим, – тушунтира бошлади Акбарали. – Оти…

      Ғиёс хурсанд бўлиб қичқириб юборди:

      – Отим Ғиёс менинг! Ғиёсбек! Бўлди, Акбарали, рулни менга бер!

      – Балки яна бир оз дам оларсан.

      – Э, йўқ, дам олиб бўлдим, жўра!

      – Булар… тўйдан чиқишган экан. Кечроқ. Дарёгача обориб қўйинг, дейишди. Шунга…

      – Тўйдан? – Ғиёс қизларга ишонқирамай қаради. – Шунақа дейишдими! Жуда яхши-да! Баҳонада гаплашиб кетамиз. Исмлари нима экан бу жононларнинг?

      – Менинг отим Дилобар. Дугонамники Тамара, – бажонидил таништирди қорасоч қиз. – Дугонам ўзи татар, ўзбекчани қотириб қўяди.

      – Бўлди. Ҳаммаси тушунарли, – ғайрат билан кафтларини бир-бирига ишқалади Ғиёс. – Қани, Акбартой, машинани чеккага ол-чи. Роса чарчагандирсан-а? Бу ёғига ўзим. Бунақаларнинг тилини мана биздан сўра!

      Акбарали машинани йўл ёқасида тўхтатди. Ҳайдовчилар жой алмашишди, Акбарали ортга, ётиб ухлаб кетиладиган жойга ўтди.

      Машинани юргизаётган Ғиёс Акбаралига қараб кўз қисиб қўйди:

      – Сенга, ўртоқ, дарё бўйидаги меҳмонхонага

Скачать книгу