Дарё. Абдукаюм Йулдошев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Дарё - Абдукаюм Йулдошев страница 4

Жанр:
Серия:
Издательство:
Дарё - Абдукаюм Йулдошев

Скачать книгу

Бўлмаса неча марта ўзини тергашга уринди, «Рашк – ишончни ҳақорат қилади. Ана, Отелло ҳам ишончсизлик қурбони бўлган» ёинки «Ишонолмаслик – ўзлари ишончдан маҳрум кимсаларга теккан касаллик» қабилидаги ҳикматли гапларни… ёдлашга, …уларга амал қилишга уриниб кўрди. Аммо воқелик игнаси теккан заҳоти буларнинг ҳаммаси совун пуфагидай «пақ» этиб ёрилади-ю, яна ҳаммаси бошидан бошланади…» шаклидаги тасвири шу персонаж хатти-ҳаракатларини англаш калитига айланади. Асарнинг бошқа бир ўрнидаги «Эрини кўрган Муқаддам адойи тамом бўлди: ранги қув ўчиб, бутун вужуди қалтираб кетди» шаклидаги тасвирда, негадир, хўжайини олдида ҳамиша ўзини айбдор сезадиган ўзбек аёли табиати ёрқин намоён бўлади. Ёхуд ҳиссиз майдакаш эрига кўнгилсиз, имкон топса, ундан ажралмоқчи бўлган Гулнознинг қизига: «Ошни тирик қилма, аданг ётиш олдидан газ сув ичса кечаси безовта бўлади» тарзидаги гапи ўзбек аёлига хос бўлган азалий жонкуярлик, ҳатто, ёқтирмасада, болаларининг отасига бўлган аёвли муносабатнинг ғоят теран илдизларга эгалигини кўрсатиши жиҳатидан тенгсиздир.

      Асарнинг кўп ўринларида А. Йўлдош тилнинг ифода имкониятларидан ғоят усталик билан фойдаланиши кўзга ташланади. Дилобар билан Жавлон, Муқаддам билан Дониёр, Дилшод билан Ноила, Ўктабр чол билан Турғунбой ота муносабатлари тасвирида ўзбек тилининг киноя, пичинг, кесатиқ сингари сифатларга, чуқур тагмаъноларга эга экани бор бўйича кўринади. Қуйидаги суҳбат тасвири фикримизга далил бўла олади:

      «Муқаддамнинг эси чиқиб кетди:

      – Вой ўлай! Нима бўлди? Муштлашдингизми?

      Дониёр …юзини яширди:

      – Йўқ. Йиқилиб тушдим.

      – Кўриб турибман, жуда муваффақиятли йиқилибсиз. …Ўзиям аввал роса мўлжаллаб туриб, кейин йиқилгансиз шекилли, а? »

      Кўп йиллик азобли кутишлардан сўнг эндигина юкли бўлган нурдай пок Муқаддамнинг Толян тажовузидан кейин ўзини ўлдирмоқчи бўлгандаги ҳолатининг: «Туйқусдан сумкадаги қўл телефони жиринглаб қолди. Чўчиб кетган Муқаддам атрофга аланглади ва ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилгач, қўлларини буюк бир меҳр билан қорнига қўйганча, аччиқ кўз ёшларига ғарқ бўлган кўйи буюк муҳаббат билан шивирлади:

      – Дадаси… дадажониси… Болам… болажоним…

      Жувон мана шу ҳолида, қўлларини қорнига қўйган кўйи, узлуксиз жиринглаётган телефонини ҳам эшитмай, дувиллаб оқаётган кўз ёшларини артмасдан бир-бир босганча негадир бирдан бўтана тус олган дарё қаърига кириб бораверди, бораверди… Оқар сув аввал Муқаддамнинг тиззасигача келди, кейин кўкрагигача… Ногоҳ шиддат билан оқаётган сув ости оқими жувоннинг оёқларига урилди. Муқаддам тойиб йиқилди ва ҳеч бир қаршилик кўрсатмасдан, аста-секинлик билан чўкаверди… Дарё икки жонни ўз бағрига олди… » Бу тасвирдаги ҳар бир сўзгина эмас, балки тиниш белгилари ҳам бегуноҳ ўлимга маҳкум этилган одам

Скачать книгу