Дарё. Абдукаюм Йулдошев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Дарё - Абдукаюм Йулдошев страница 8

Жанр:
Серия:
Издательство:
Дарё - Абдукаюм Йулдошев

Скачать книгу

савдо ҳафтасига ҳеч бўлмаса бир марта Тоҳирнинг бошига тушиб турарди. Аввалига унисини у экан бунисини бу экан, деди ишқилиб, орага тушганларга имкон даражасида қайишиб турди, айрим маҳаллари далилий ашё бўлган балиқларни дарёга қайтариб қўйиб юборишу қонунбузарга пишак дўқи уриб қўйиш билан кифояланди. Аммо, худо шоҳид, бировдан бир сўм олмади, бировнинг битта балиғини уйга кўтариб келмади; дарвоза ёнига ташлаб кетилган совға-саломларни эгаларига қайтарди; шу қилиғи сабаб «Ўз фойдасини билмаган тентак» деган лақаб орттириб олди (тўғри, ишонч билан «Олади. Катта-катта олади. Фақат яширинча олади. Катта-катта мафиялардан олади!» деб юргувчилар ҳам овулда анчагина топиларди). Тез орада эса инспектор қатъий бир хулосага келди: бунақа масалада бир марта ён бердингми, тамом, кейин кўз очирмай қўйишаркан, баённома қоралай бошласанг бас, «Фалончини шундайгина қўйиб юборибсан-ку, ундан бизнинг қаеримиз кам!.. Шу бир парча қоғозинг биздан авло бўлдими?» деб юмма талашаркан. «Бизам хизматдан қочмайдиган, девор бўлмаса кўчани кўрадиганларданмиз», деб писанда қилишаркан, намойишкорона чўнтак кавлашга тушишаркан, «ҳай-ҳай» демасангиз қўйнингизга у-бу тиқиб кетишдан ҳам ҳайиқишмас экан… Тўғри-да, шунақа йўлга юрган, гувоҳлар бор, инчунин, тили қисиқ; қани, бизнинг қариндошни қўйвормай кўрсин-чи, нақ каттасига ёзармиз… Ана, бўйнида айби бор-да, одамга тик қарамайди, кўзини олиб қочгани-қочган…

      Бу аҳволда узоқ ишлаб бўлмасди. Ахийри, узоқ мулоҳазалардан сўнг Тоҳир бир қарорга келди ва аста-секинлик билан, заррама-зарра, томчима-томчи ўзининг вужудидаги, қалбидаги мутеликка монанд туйғуни ситиб чиқара бошлади, тошбақа суръат билан бўлса ҳам овулдошларидаги ўзига тепадан беписанд қараш имкониятини йўқота борди. Ў, осон кечмади бу жараён, осон кечмади! Эҳ-ҳе, бунинг эвазига не-не қора кунлар тушмади бошига, не-не қарғишларга учрама-ди, не-не яқин жигарлари, қондош хешлари юз ўгириб кетишмади ундан! Ҳатто ёлғиз опаси… Алкаш эри ов ман этилган мавсумда бир қайиқ балиқ билан қўлга тушиб қолганида аввал оёқлари шишиб кетган опанинг ўзи эланиб келди… кейин… кимлар ақл ўргатишган, ноаён!.. Уйида бир амаллаб асраётган ягона бойлиги – болали сигирини етаклаб… Йиғлади… Ранги қорайиб кетган укасини кўндиролмаслигини англагач… кўз ёшларига кўмилганча судралиб қайтиб кетди… Жиянларнинг-ку, ҳалигача Тоҳирни кўрарга кўзлари, отарга ўқлари йўқ… Арзгўйларнинг ҳам сони бўлди, саноғи бўлмади…

      Уста «ёзғувчи»ларнинг шарофати билан Тоҳир икки марта ишдан бўшатилди, бироқ, худонинг иноятини қаранг, икки сафар ҳам ўрнига қайта тикланди. Ҳақиқат эгилади, лекин синмайди деганлари шу бўлса керак-да.

      Охир-оқибат Тоҳир «гапга кўнмайдиган, яхшилик ёқмайдиган, иш деганда отасиниям танимайдиган инспектор» деган ном орттирди-ю, қонунбузар қўлга олинган заҳоти қаёқдандир пайдо бўлиб қолиб, орага тушишни дўндирадиган гала-гала илтимосчилар ва сурбет холис элчилардан қутулди ҳисоб.

      Бу орада вақт ҳам бир нарсадан қуруқ қолаётгандай шошиб-ҳовлиқиб елаверди

Скачать книгу