Дарё. Абдукаюм Йулдошев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Дарё - Абдукаюм Йулдошев страница 9

Жанр:
Серия:
Издательство:
Дарё - Абдукаюм Йулдошев

Скачать книгу

садоқатли жияннинг буқадай кучи бор экан… Йўқ, барибир охир-оқибат армия тажрибаси, ёш устунлик қилди: Тоҳир йиқилаётган жойида бир амаллаб йигитчанинг қўлини орқага қайириб олишни уддалади. Инспектор кутганчалик йигит додлаб юбормади, аммо қуйи лабини жон-жаҳди билан тишлаб олгани, томоғидан эса хириллаган товуш чиққани унинг қанчалик кучли оғриққа чидаётганлигини кўрсатиб турарди. Ҳансираб қолган Тоҳир:

      – Тоғангга шуни айтиб қўй… – деб гап бошлади.

      Бироқ йигитча гап эшитадиган алфозда эмасди шекилли, инспектор мутлақо кутмаганида тўсатдан чақчайиб:

      – Яна бир марта Жамилага одам юборсанг, ўлдираман! – деди.

      Тоҳир қуйи лабидан қон тизиллаб оқаётган йигитчага анграйиб қараб қолди. Бу яна нимаси бўлди? Қанақа Жамила? Қанақа одам…

      Инспекторнинг чангали бўшашганини сезган йигит бир силтаниш билан қўлини бўшатиб олди ва шувиллаб қоронғилик қўйнига сингиди-кетди. Ана шундагина Тоҳир онаси совчиликка борган қизнинг исми Жамила эканлигини эслади.

      Бу ёғи қизиқ бўлди-ку… Наҳотки булар аҳдлашишган бўлса-ю… Бир ками энди Қоработир бўлиш қолувди… Аммо агар аҳдлашишганлари чин бўлса, йигит нега энди, Тоҳирдан «одам борганидан» сўнг ғимирлаб қолди?..

      Тоҳир қиз билан учрашувга чиқиш олдидан янгалар кўмагида орқаворатдан суриштириб билишга, вазиятга ойдинлик киритишга уринди. Аён бўлдики, овулнинг нариги бошроғидаги уйда уйланган, таксичилик қиладиган акаси, касалмандроқ онаси билан яшайдиган Бердиқул қизга бир эмас, уч марта совчи йўллаган, аммо нимагадир ҳар гал рад жавоби олган. Умуман, овулга кейинроқ кўчиб келганлар сафида бўлган бу оила кўпчиликка унчалик аралашмас, ҳали бошқалар билан қариндош-уруғ бўлиб ҳам улгурмаган эди.

      Тоҳир не қилсин?.. Уятчан Жамила билан қисқагина давом этган илк учрашувга чиққанида бу хусусда сўрай олмади, буни эркак кишига ярашмайдиган иш деб ўйлади; аммо «Кўнглингизда кимдир бўлса, янгаларингизга айтинг, мен тушунаман», дея олди; бунга жавобан қиз дув қизариб, ерга қаради, шу билан бошини қайта кўтармади…

      Тез орада тўй бўлди. Базм оқшоми Бердиқул деганлари ичиб олиб, тўполон кўтармоқчи бўлди шекилли, йўқ жойдан баҳона топиб, атай уч-тўрт меҳмон билан ғижиллашиб қолди, биттасининг қаншарига ўхшатиб мушт туширишга ҳам улгурди; аммо у пайтлар овулда оқсоқолларнинг обрўйи баланд эди, бундай ғиди-бидилар уларнинг бир маънодор қош учириши билан барҳам топарди: Бердиқулни ҳам тўрт-беш забардаст йигит шартта кўтариб тўйхонадан олиб чиқиб кетишди, кимнингдир молхонасига олиб бориб қамаб қўйишди, устидан қулфлаб кетишни ҳам унутишмади. Роса уринса-да, кафтдай дарчадан чиқиб кетолмаган Бердиқул уриб-тепиб, ахийри бир амаллаб лойсувоқ томни тешиб чиққанида эса аллақачон тонг ёришган, инчунин, бўлар иш бўлиб, бўёғи кўчган эди…

* * *

      Биринчи муҳаббат тошга ўйилган хат мисоли бир умр юракда сақланиб қолади, дейишарди. Ҳақ гап шекилли. Илло Тоҳир – буни ўзи тан олишни истамаса-да

Скачать книгу