ҲАЁТ ҚОИДАЛАРИ. Баҳром Бахтиёрович Ниёзматов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ҲАЁТ ҚОИДАЛАРИ - Баҳром Бахтиёрович Ниёзматов страница 7

ҲАЁТ ҚОИДАЛАРИ - Баҳром Бахтиёрович Ниёзматов

Скачать книгу

англайсан.

      Ҳозир!

      Ўзингга ишон.

      Ҳаммаси ўз қўлингда. Сен ўзинг ўз бахтингнинг меъморисан

      Сен ҳаммаси ўз изига тушиб кетишини кутишинг керак эмас. Ҳаммасини ўзгартириш мумкин.

      Келажак – сен бораётган манзил эмас, яратаётган нарсанг.

      Йўлларни излаш эмас – қуриш керак.

      Яратиш жараёни ўзи – сени ҳам, тақдирингни ҳам ўзгартиради.

      Ўзингдан қўрқма

      Бу ғалати, аммо кўпчилик ўзидан қўрқади ва ўз ички сезгиларига ишонмайди. Агар сен ўзингга ишонмасанг, у ҳолда умуман кимга ишона оласан?

      Ўз қарорларингга ишонишни ва ўз ҳаёт йўлингдан шубҳаланмасликни ўрган. Айнан шу “уйғунлик” деб аталади.

      “Иложи йўқ – бу шунчаки қуруқ сўз бўлиб, унинг ортида кичкина одамлар писиб ўтиришади. Улар учун ўзида куч топиб бирор нарсани ўзгартиргандан кўра, одатланиб қолган дунёларида яшаш осонроқ.

      Иложи йўқ – бу факт эмас. Бу фақат фикр.

      Иложи йўқ – бу ҳукм эмас. Бу чақириқ.

      Иложи йўқ – бу ўзингни намоён қилишга имконият.

      Иложи йўқ – бу мангу дегани эмас.

      Иложи йўқ нарсаларнинг иложи бор”

      Бу нарсанинг қўлингиздан келиши ёки келмаслигини ўйлаётганингиз муҳим эмас – барибир сиз ҳақсиз. Генри Форд

      “Менга ҳаётимдаги энг яхши совғани отам берган – у менга ишонган эди” - Жим Вальвано

      “Сиз ғалабага мутлақ ишонч билан ўйнашингиз лозим, акс ҳолда яна ютқазасиз, сўнгра эса мағлубият сизга одат бўлиб қолади – Жо Патерно

      Сиз муваффақият қозонаётганингизда барча сўзларингиз ҳақиқатга айлана бошлайди.

      Сен бахтга муносибсан

      Ҳеч ким ҳеч қачон сенга аксини айтишига йўл қўйма. Сен бахтга муносибсан ва муваффақиятга муносибсан. Ўзингга ишон. Бу кайфиятни сақлаб қол ва манзилингга етиб бормагунинга қадар ҳеч қачон таслим бўлма!

      4-ҚОИДА. ҲАЁТ МАҚСАДЛАРИГА ЭГА БЎЛИШ

      Уммондаги қайиқ (“Ҳаёт Қонунлари” китобида таърифланган)

      Тасаввур қил, сен билан мен Атлантика океанининг жанубий қисми устидан тикучарда учиб ўтаяпмиз. Қирғоқдан нишона йўқ, атрофда фақат тўлқинлар. Тасодифан, қаердадир пастда биз ёлғиз қайиқни кўриб қолдик. Яқинлашдик…, ва қайиқ шунчаки турганини, ҳеч қаерга сузмаётганини кўрдик. Унда қандайдир одам ўтирибди ва у тирик. Қайиқда елкан ва эшкаклар борлигини, лекин қайиқдаги одам улардан фойдаланмаётганини пайқадик. Кел, янада яқинроқ келамиз… Ким у ерда ўтириб бекорчилик билан шуғулланаяпти? Ие! Аҳир бу сенсанку! Нега сен ҳеч қаерга сузмаяпсан, эшкак эшмаяпсан, елканлардан фойдаланмаяпсан? Ҳаа, тушунарли, сен Қаерга сузиш ва Нима сабабдан сузишни билмаяпсан. Мақсад, Маъно, Сабаб йўқ…Аҳир қаерга сузиш, ва муҳими нима учун сузиш кераклиги тўғрисида аниқ мақсадга эга бўлмай туриб сен, табиийки, бекорчилик билан

Скачать книгу