ҲАЁТ ҚОИДАЛАРИ. Баҳром Бахтиёрович Ниёзматов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ҲАЁТ ҚОИДАЛАРИ - Баҳром Бахтиёрович Ниёзматов страница 8

ҲАЁТ ҚОИДАЛАРИ - Баҳром Бахтиёрович Ниёзматов

Скачать книгу

ўз йўлимиз бор. Муаммолар биз ўз йўлимиздан чиқиб кетганимизда ёки бегона йўлни танлаганимизда юзага келади. Ўзгаларнинг идеалларига тенглашмоқчи бўлиб ва ўзгаларнинг интилишларига риоя қилиб, биз ўзимизнинг эмас, балки ўзгаларнинг ҳаётини яшаб ўтамиз. Агар ҳаётинг сен кўришни истагандан кўра бошқачароқ бўлса, ўзингдан қуйидагиларни сўраб кўришдан қўрқма: ўзинг истаган нарсани қила оляпсанми? Сен нима қилишни истаган бўлардинг? Неча ёшда эканлигинг муҳим эмас. Ҳаётингни, бошқаларнинг эмас, балки ўз шахсий ҳисларинг ва мақсадларинга тўғирлаб ол. Шундай бўлиши мумкинки, сен дўстларинг, қариндошларинг ва ҳамкасбларингга қарши боришингга тўғри келади. Ўз таъминот манбаингга улан. Бу розетка орқали ток яхшироқ ўтиши аниқ.

      Секин-аста ҳаётингдан бегона истаклар ва мақсадларни олиб ташла ва ўз истакларинг рўйхатини туз. Фақат ўшандагина ер юзидаги миллионлаб одамлар каби бегона ҳаёт билан эмас, балки ўз ҳаётинг билан яшай бошлайсан.

      5-ҚОИДА. ХАР ДОИМ НАТИЖА САРИ ИНТИЛИШ

      Биз топишга эмас, излашга одатланганмиз

      Биз ўзимиз тўғримизда эриша олишимизга қодир бўлган нарсалар бўйича баҳо берамиз, бошқалар эса биз эришган нарсалар бўйича баҳо беришади.

      Биз топишга эмас, излашга одатланганмиз. Биз мақсадсиз чопишга ўрганиб қолганмиз. Бизга югиришни ўзини мақсад бўлиб қолган.

      Биз ўз ҳаракатсизлигимизни оқлашга баҳона излаймиз

      Аммо важлар ҳеч кимни қизиқтирмайди. Фақат натижа муҳим. Агар биз нимадир қилишни ҳақиқатан ҳам истасак, бунинг йўлини топамиз. Агар биз буни қилишни истамасак, ҳар доим важ-баҳона топилади.

      Сўзлар ҳеч нарсани англатмайди. Фақат ишлар муҳим.

      Кишиларни фақат натижа қизиқтиради

      Босиб ўтган йўлинг, имкониятларинг, орзуларинг ва эзгу ниятларинг ҳақидаги батафсил ҳикоянг одамларни қизиқтирмайди. Уларни кўпроқ сен қандай натижаларга эришганинг қизиқтиради.

      Хотинингни сенинг ҳаёт фалсафанг, дунёқарашинг, яхши феъл-атворинг, эзгу ниятларинг қизиқтирмайди. Уни болаларнинг қорни тўқлиги ва бош устида бошпана борлиги қизиқтиради. Уни натижа қизиқтиради.

      Биз барча ишқибозларни, пировардида, севимли жамоамиз футболчилари қанчалик атлетик қадди-қоматга эга эканлиги, қандай ақлни лол қолдирувчи ўйин старатегиясига эга эканлиги қизиқтирмайди. Бизни ўйиндаги якуний ҳисоб қизиқтиради. Бир неча йиллардан сўнг ҳеч ким улар тўпни оёқдан елкага, сўнгра эса бошга қанчалик усталик билан ташлашганини эсламайди, аммо барча уларнинг у ёки бу ўйинда ғалаба қозонишгани ёки енгилишганини эслайди.

      Ҳа, ҳамма фақат натижани эслаб қолади.

      Жараён эмас, натижа одами бўл

      Модомики бирор нарсага қўл урган бўлсанг, у ҳолда якуний натижага эришмагунча ҳаракат қил.

      Ҳақиқий қадриятларни яратиш хўжакўрсинга қараганда анчагина оғир.

      Натижага диққатни жалб қил

      Инсон мияси қачонки битта нарсага диққатни жалб қилгандагина яхши ишлай олади. Агар мияда бир талай

Скачать книгу