ҲАЁТ ҚОИДАЛАРИ. Баҳром Бахтиёрович Ниёзматов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ҲАЁТ ҚОИДАЛАРИ - Баҳром Бахтиёрович Ниёзматов страница 12

ҲАЁТ ҚОИДАЛАРИ - Баҳром Бахтиёрович Ниёзматов

Скачать книгу

– яна тур. Ҳаёт экансан тўхтама, жим турма, Руҳинг бу оламни тарк этмагунча ҳар доим ўрнингдан туравер.

      Шунчаки ҳаракатни давом эт

      Сен ҳозирча тўхтамас экансан, қанчалик секин бораётганинг муҳим эмас. Агар тўғри йўлдан кетишда давом этсанг, пировардида ўз кўзлаган манзилингга етиб борасан.

      Муваффақият қозонган инсон – бу ғоясига содиқ қолган ва, вазиятларга қарамасдан, мақсади томон ҳаракат қилаётган инсондир.

      Тезлик ҳеч қачон ҳеч кимни ўлдирмаган, кутилмаганда тўхташ… мана нима ўлимга сабаб. Жереми Кларксон

      Қунтлик даражангни аниқла

      Қунт билан ишла. Қанча қунт билан ишласанг, шунча кўп натижа бўлади. Сен учун ўзинг қилаётган ишни севишга ва кўринарли натижани геометрик прогрессияда кўпайтиришга имкон берадиган тиришқоқликнинг (қунтнинг) керакли даражасини аниқла. Муваффақиятнинг бор моҳияти ана шунда.

      Кучли тепки эмас, ўртача тезлик тамоили муҳим.

      7-ҚОИДА. ҲАР ДОИМ ГЛОБАЛ (ОЛИЙ) МАҚСАДНИ ЁДДА ТУТИШ

      Сен қандайдир ҳақиқий нарсалар билан шуғулланишинг мумкин эди, тушуняпсанми? Аммо орзуйингга нима бўлди?

      Ўз Глобал мақсадингни шакллантир

      Ўз Глобал мақсадингни (Бурчни, Вазифани, Йўлни) аниқ тасаввур қилиш қисқа муддатли ҳаракатларни тартибга солишга ёрдам беради. У ақлни дарҳол пешлайди.

      Диққатингни Глобал мақсадга йўналтир

      Ҳар доим куйманиш ва кундалик майда ва аҳамиятсиз масалалар билан шуғулланиш ўрнига диққатингни Глобал мақсадга жамла. Ҳеч қачон умумий манзарани кўздан қочирма ва сен учун ҳақиқатан ҳам муҳим нарсани доим биринчи ўринда тутиб тур. Илк манбага қайт.

      Ўйлаб кўр – агар бугун ўлиб қолсанг, қабртошингда нима деб ёзилган бўларди?

      Франклин пирамидаси

      (“Ҳаёт Мақсади”да таърифланган)

      Глобал мақсадни ҳар доим эсда тут

      (“Ҳаёт Мақсади”да таърифланган)

      8-ҚОИДА. УМУМИЙ МАНЗАРАНИ КЎРА ОЛИШ

      Ўрмон устидаги тикучар

      Сен ўрмонда юриб-юриб, бирдан адашиб қолганингни тушуниб етганингни тасаввур қил. Сен шарқ ва ғарб қаерда эканлиги ҳақида тушунчага ҳам эга эмассан. Сен яна уйга қайтишинг учун қайси томонга юриш лозимлигини ҳам билмайсан. Балки чапга, балки ўнгга, балки олдинга, балки орқага юриш керакдир. Сен йўналишларни йўқотиб қўйдинг…

      Агар ўрмон устида тикучарда кўтарилиш ва атрофни кўриб чиқиш, яъни ўрмоннинг умумий манзарасини кўриш ва уйинг устида узоқда бурқсиб турган тутунни топиш имконияти бўлганда эди, ўшанда пастга тушиб, уй томонга ишонч билан юрса бўларди…

      Кичик жангни ютиш, аммо катта урушни ютқазиш

      Жанг кетяпти. Жанг ўртасида фронт қўмондони ўнг қанот участкаларидан биридаги жангчиларга қийин бўлаётганини кўради. Адъютанти унга рота командири қаҳрамонларча ҳалок бўлганини хабар

Скачать книгу