ҲАЁТ ҚОИДАЛАРИ. Баҳром Бахтиёрович Ниёзматов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ҲАЁТ ҚОИДАЛАРИ - Баҳром Бахтиёрович Ниёзматов страница 11

ҲАЁТ ҚОИДАЛАРИ - Баҳром Бахтиёрович Ниёзматов

Скачать книгу

йўлингни мунтазам тўғирлаб тур

      Келажак учун ҳар қандай режа, ҳақиқатда юз бериши мумкин нарсаларнинг хомаки лойиҳаси. Бинобарин олдиндан ҳеч нарсани кутма, ҳамма нарсага тайёр тур. Шуни эсдан чиқармаслик лозимки, сен таъсир кўрсата ололмайдиган ҳодисалар ҳам бор.

      Бизнесда ва ҳаётда режалаштириш жуда муҳим, аммо шунингдек режани тезда ўзгартириш қобилияти ҳам муҳим. Кўплаб кишилар ва воқеалар сенинг режангга аралашиб қолиши мумкин, шу сабабли вақти-вақти билан сен режангни ўзгартиришга ёки уни умуман унутишга лаёқатли бўлишинг лозим.

      Режани тўғирла, аммо мақсадни ўзгартирма

      Ҳар бир ҳаракатнинг ўз оқибати бор, агар сен мағлубиятга учраётган бўлсанг, буни ҳозирги режанг яхши ишламаётгани ҳақидаги “хабар” сифатида қабул қил. Ўз мақсадингдан воз кечишнинг зарурияти йўқ, шунчаки стратегияни ўзгартир. Режангга ўзгартиришлар киритиш учун сенга мағлубият томонидан узатиладиган хабардан фойдалан.

      Режанг кутилаётган натижаларга олиб келмагунча, уни ўзгартириб бор.

      Қайишқоқ бўл

      Режа реалистик бўлиши ва кутилмаган воқеаларни кўзда тутиши лозим. Бошланғич режага ҳеч қандай ўзгартиришлар киритмасдан кўр-кўрона риоя қилиш мумкин эмас, чунки ҳаёт ҳар доим ўз тузатмаларини киритиб келади. Шу сабабли, мақсадга томон бораётганда, мослашувчан бўл.

      Айтишади-ку, ҳар доим яхши бўлишига умид қил, аммо ёмон нарсага ҳам тайёр тур.

      Ўз-ўзидан бўладиган ҳаракатлар ҳам яхши

      Режалаштириш – бу ажойиб, аммо ўз-ўзидан бўладиган ҳаракатлар ҳам яхши. Гоҳида спонтанлик ва кутилмаганликни намоён қил, бу ҳаётни қизиқарлироқ қилади.

      Мунтазам

      Доимий

      Секин-аста, аммо тўғри.

      Кўплаб ҳайратда қолдирувчи муваффақият тарихлари тинимсиз ишлаган одамларга тегишли. Сен таслим бўлганлар ҳақидаги воқеаларни ҳеч қачон эшитмайсан. Теварак-атрофимизда биз фақат сабот ва тиришқоқлик билан ўз мақсадига эришаётганлар ҳақида тинглаймиз.

      Факт: Томас Эдисон электр лампочкаси устида ишлаётган вақтида 10000 марта омадсизликка учраган. Энди эса ўйлаб кўр, агар у 9999 мартадан сўнг қўл силтаганида нима бўлган бўларди?

      Тез – бу секин, аммо тўхтовсиз

      Тез, жадал, кескин, жуда кучли керак эмас. Мунтазам бўлишнинг ўзи етарли. Энг асосийси – маромни ушлаб туриш. Оз-оздан, аммо барқарор кетма-кетлик билан. Маълум вақтдан сўнг эса четдан қараганда бу тез, жадал, кескин ва жуда кучли каби кўринади.

      Ҳар куни нимадир қилиш одати

      Ҳар куни сени муваффақият томонга силжитадиган битта бўлса ҳам қадам қўйишни ўзингга қоида қилиб ол. Майли, бу 5 дақиқалик иш бўлсин, аммо ўзингни бўш қўйма. Ҳаттоки бу дам олиш куни бўлса ва жуда эринсанг ҳам – ўрнингдан тур ва нимадир қил. Бир йилда 365 кун бор. Агар ҳар куни 1 қадам қўйсанг, у ҳолда бу 365 қадам бўлади. Бу аста-секин ўзингни интизомга буйсундиришни ўргатади, сени руҳлантиради ва ўз-ўзингга қўядиган баҳоингни

Скачать книгу