ОДАМИЙЛИК СЎҚМОҚЛАРИДА. НЕЪМАТУЛЛО ТУРСУНОВ

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ОДАМИЙЛИК СЎҚМОҚЛАРИДА - НЕЪМАТУЛЛО ТУРСУНОВ страница 14

ОДАМИЙЛИК СЎҚМОҚЛАРИДА - НЕЪМАТУЛЛО ТУРСУНОВ

Скачать книгу

улардан фориғ бўлсалар.

      ***

      Йигитнинг кимлигин ва ким булишини,

      Кимлар билан дўст бўлгандан билинг.

      Келажаги ва болалари, ким бўлишини,

      Танлаган ёридан, уни наслидан кўринг.

      ***

      Пора олиб, иш ўрин сотган муттаҳам,

      Жиноятку, – десам, гувоҳ йўк, – дейди

      Қандоқ бош кўтариб юрибсан, – десам,

      Ҳамма ҳозир шундоқку, – дейди.

      ***

      Пул кетидан қувган қайси инсонни,

      Четдан бир кузатиб эътибор беринг,

      Миясида пул дарди бундай одамни,

      Кўрмайсиз унда, билим, олимийликни,

      Виждон, иймон, бурч ва одамийликни.

      ***

      Келинни сепига қараб муомала қилган,

      Молпараст қайнонадан тангри асрасин.

      Ва шунда хотинини маъқуллаб турган,

      Еталама эркакдан ҳам, оллоҳ асрасин.

      ***

      Нолиб гапирар қайнона ўз келинини,

      Қайтар дунё дейдилар аслида буни,

      Эслаб кўр, келин бўлган даврингни,

      Рози қилганмисан сен қайнонангни.

      ***

      Ҳар бир яхши хонадонда яшар фаришта,

      Қўриқлар бу уйдагиларни бало – қазодан,

      Аёлни қарғиши, ёмон сўзлардан,

      Кириб келаётган ҳаром луқмадан,

      Фаришталар учиб кетишар экан.

      ***

      Нолимагин тақдирдан, ёнингдагидан,

      Нолигин эй инсон, фақат ўзингдан,

      Дунё қарашинг, феъл – атворингдан,

      Сендаги бор бўлган иллатларингдан.

      ***

      Эркак бўлиб сен жанга кирмасанг,

      Халқ равнақи йўлида туриб бермасанг,

      Адолатни, ҳакикатни қўллай олмасанг,

      Ярашар румол боғлаб, лозими кийсанг.

      ***

      Ё раб, инсон пастлиги шунча бўларму?

      Отасин ёмонлайди аёл ўз боласига,

      Оқ падарни яратар нокасд аёллар,

      Наслидир аслида бундай иллатлар.

      ***

      Қизиқ бу дунё, кам кўрган инсонни кўриб,

      Ҳаёт ўтиб кетганини қолармиз сезиб.

      Ундаги ажину – оқ сочига эътибор бериб,

      Кексайибмиз, деймиз, унда аксимиз кўриб.

      ***

      Динлар, миллатлар, қариндошлар,

      Дўстлар ва яқин инсон – биродарлар,

      Орасига бўлма заҳар солгувчи.

      Илон ҳам қилмас бундай пастликни.

      ***

      Пул, олтин, шайтон каби йўлдан уради,

      Ақлни олиб инсонийликдан йироқ қилади.

      Пулни севиб, қули бўлиб, кетидан қувсанг,

      Ким бўлсанг ҳам етаклаб, жарга отади.

      ***

      Тангри юборди инсонга қанча синовни,

      Муҳтожлик, бойлик, илм, хасталикни,

      Мансабни,

Скачать книгу