ОДАМИЙЛИК СЎҚМОҚЛАРИДА. НЕЪМАТУЛЛО ТУРСУНОВ
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу ОДАМИЙЛИК СЎҚМОҚЛАРИДА - НЕЪМАТУЛЛО ТУРСУНОВ страница 18
Яна сизга дўст оддий халқингиз,
Шулардан яхшилигни аямангиз.
***
Ўтирманг ҳаром луқмали дастурхонларга,
Шерик бўлманг уларнинг таомларига,
Ҳаром бойлик тўплаган бу кимсаларга,
Шериги бўлиб қолманг гуноҳларига.
***
Кўчада тош отар енгилтак бола,
Сув сепиб, гап ташлар ўтган – қайтганга,
Аттанг, аҳмок экан, -деди бир хола,
Айб унда эмас, -деди, – туққан онада.
***
Амалпарастдан узок тур,
Бир куни булғаб кетар.
Пулпарастдан йироқ юр,
Бир куни сотиб кетар.
***
Падаркушдан келин қилма у ланатланган,
Етти авлодинг бадбахт бўлади,
Падаркушдан куёв килма у қораланган,
Бу иллат аслида насл суради.
***
Массиқиш фаолиятни оҳири белгиси,
Қолади босар – тусарин билмай.
Массиқиб қолган инсон қайсики,
Куни тугаганини қолади сезмай.
***
Ҳайкалга тегма, ҳайкални бузма.
Ўзбек халқига бахиллик қилма,
Бу халқим тариҳи, сен унга тегма,
Асл инсонларга қўйлган улар,
Фожеали бўлган уни бузганлар.
***
Ярашмас, бир сўмлик инсонлик қилиб,
Юз сўмлик ўзига қадр сўраса,
Ярашмас, инсонларга ғазабли бўлиб,
Одамлардан ўзига мехрни кўтса.
***
Дуоси яхшиларни, она-отангни,
Кўкартиради сени умр боғингни.
Эзгулик меваси бўлиб умрингни,
Кўркам ва обод қилар ҳаётингни
***
Дунёни берасан ўғилларинга,
Топганим, -дейсан, -шуларникида,
Қадр, ҳурмат, иззат, мехр аслида,
Сенга нисбатан, кўпроқ қизингда.
***
Тангри назаридадир қилган ишларинг,
Халқ ҳам билар аслида сени кимлигинг,
Уринма беркитишга нопок ишларинг,
Унутма, оллоҳ сиртмоғи узунлигининг.
***
Нодон Ўзбекистонда аҳоли кўп дейди,
Минбардан туриб важ келтиради,
Қариб шу майдонда Японияда,
Юз ўттиз миллион одам яшайди.
Аҳоли кўп деб, гапиришмайди.
***
Билмоқчи бўлсанг дўстинг дўстлигин,
Қарз сўра, бир юмуш илтимос қилгин,
Шунда сенга нисбатан билгин кимлигин,
Арзиса, керак бўлса, жонингни бергин.
***
Асраб юрмасанг танинг соғлигин,
Кексайганда кўрасан кўп асоратин.
Кўп ейиш, ё кам ейиш бўлса одатинг,