ОДАМИЙЛИК СЎҚМОҚЛАРИДА. НЕЪМАТУЛЛО ТУРСУНОВ
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу ОДАМИЙЛИК СЎҚМОҚЛАРИДА - НЕЪМАТУЛЛО ТУРСУНОВ страница 19
***
Дўстингни дўстлигин билиш истасанг,
Бошқа дўстларига дўстлигин билгин.
Кўнглининг уларга аслини билсанг,
Шундоқ сенга хам қилар дўстлигин.
***
Она доно бўлса,
Боласи ҳушфел булур,
Она нодон бўлса,
Авлоди бадфел булур.
***
Баъзи одамларнинг тили заҳарли,
Илонникидан ун карра кучли,
Улар заҳарлаб инсон қалбини,
Қилар юзта илон қилмаган ишни.
***
Дейдилар, -босиб тур битни оёғ остига,
Устига қўйсанг шу он чиқар бошинга,
Баъзи нусҳаларни ҳурматин қилсанг,
Дарҳол тутар ўзини сендан баландда.
***
Ёмон кўришади беш сўмлик молни,
Халқни алдаб ўн сўм сотганни.
Ёмон кўришади ниқобин тоқиб инсонни,
Иблис ишини қилиб юрганни.
***
Заҳар солмоқ эмиш касби илонниг…
Яхшиям яратиб тангри инсоннинг,
Бермади заҳарли унга тишларни.
Заҳарларди шунда бутун оламни.
***
Бир муттахам устоз ўрнини олиш ниятида,
Етмиш минг берди Ғайрат деганга,
Мен кўрдим инсонинг шунда пастлгин.
Устоз деди, – Тангридан баттарин кўргин.
***
Чўрига мансаб текса мабодо,
Ўзидан юқоридагини оёғин ўпиб,
Қўл остидагиларни доимо,
Оёк учи билан турар кўрсатиб.
***
Баъзилар билиб қилар пастлигин,
Яхшиларни тўкмоқ бўлар обруйин,
Қайдан билсин аҳмоқ ўз нодонлигин,
Пастликни тўлови кўп қимматлигин.
***
Инсоннинг пастлиги, порахўрлиги,
Аслида унинг наслида бўлғай,
Авлоди ким бўлса ҳам, бу такрорлангай.
Бу иллатдан уларни қабр тўхтатгай.
***
Али бобо, қирқ қароқчи, -қадимий эртак,
Ибн Хасан кунда ҳоким, тунда қароқчи.
Хеч қачон эскирмайдиган экан бу эртак,
Баъзи ҳоким тундан қўрқиб, кунда порачи.
***
Сохта мақтовларни душман қилади,
Дўст эса камчиликни тўлиқ очади,
Уларни топиб шунда бартараф қилса,
Ҳаёт чиройли, келажак ҳам тоза бўлади.
***
Бизнес дея, -виждон, имонни сотманг,
Мехр – оқибат, инсонни сотманг,
Пароканда қилманг қадриятларни,
Четлаб ҳам ўтманг қонун – қоидани.
***
Олийгоҳга пўл олиб бахо қўйилса,
Кимни тарбиялаяпти ўқитувчилар?
Ўзига