МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон страница 48

Жанр:
Серия:
Издательство:
МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон

Скачать книгу

қандай муносабат билдиришига таъсир қилади.

      Дунё мамлакатларининг бир-биридан тубдан фарқ қилувчи иқтисодий тараққиёт йўллари бурилиш нуқталари ва институционал ўзгаришларнинг ўзаро алоқасига боғлиқ. Баъзан узоқ давом этадиган иқтисодий ўзгариш жараёни билан шаклланган, баъзан эса аввалги бурилиш нуқтасида ўзгаришларга бўлган турли хил муносабатлар натижаси бўлган мавжуд сиёсий ва иқтисодий институтлар келажакдаги ўзгаришларни шакллантириш учун замин яратади. “Қора ажал” ҳамда 1600 йилдан кейин жаҳон савдосининг кенгайиши Европа давлатлари учун асосий бурилиш нуқталари бўлди ва улар ўртасидаги мавжуд кичик фарқларга таъсир кўрсатиб, тафовутнинг катталашувига олиб келди. Негаки 1346 йилда ғарбий европалик деҳқонларда шарқдаги табақадошларига қараганда кўпроқ ҳуқуқлар ва имкониятлар бор эди. Натижада “қора ажал” Ғарбий Европада феодализмнинг қулашига, шарқда эса иккинчи феодал жамият қурилишига олиб келди. Шарқий ва Ғарбий Европа мамлакатлари XIV асрда ажралишни бошлагани туфайли ХVI–ХIХ асрлардаги иқтисодий имкониятлар Европанинг турли мамлакатлари учун тубдан фарқ қилувчи натижалар келтириб чиқарди. 1600 йилда Aнглияда қирол ҳокимияти Франция ва Испания монархлариникидан кўра заифроқ бўлгани сабабли трансатлантик савдо муносабатлари Aнглияда янада плюралистроқ бўлган янги институтларнинг пайдо бўлиши сари йўл очиб, Испания ва Францияда монархлар ҳокимиятини мустаҳкамлади.

      ТАРИХНИНГ ШАРТЛИ ЙЎЛИ

      Мавжуд иқтисодий ва сиёсий институтлар кучлар мувозанатини шакллантирар, сиёсий имкониятларни белгилар экан, бурилиш нуқталарида юз берган ҳодисаларнинг оқибатларини тарихий шароит белгилайди. Бироқ натижа олдиндан белгиланмаган, аксинча, у тарихий тасодиф ларга боғлиқдир. Бу даврда институтларнинг ривожланиш йўлини танлаш курашаётган тарафлардан қай бири ғалаба қозонишига, қайси жамоалар самарали иттифоқларга бирлашишига ва етакчилардан ким воқеаларни ўз фойдаси учун бошқара олишига боғлиқ.

      Кутилмаганликнинг аҳамияти Aнглиядаги инклюзив сиёсий институтларнинг пайдо бўлишида яққол кўринади. 1688 йилги Шонли инқилоб вақтида монархнинг қудратини чеклаш ҳамда плюралистик институтлар учун курашаётган жамоаларнинг ғалабаси унинг олдиндан содир бўлиши муқаррар бўлгани учунгина юз бермади, балки сиёсий инқилобга олиб борган йўлнинг ўзи тарихий кутилмаган ҳодисалар тақозоси эди. Инқилобчиларнинг ғалабаси Aтлантика орқали савдонинг ўсиши туфайли юзага келган бурилиш нуқтаси билан бевосита алоқадор эди. Трансатлантик савдо ишлари эса қиролга қарши кайфиятдаги савдогарларнинг давлатини кўпайтириб, уларни руҳлантирганди. Бор-йўғи бир аср муқаддам Aнглиянинг денгизларда хўжайинлик қилиши, Кариб ҳавзаси ва Шимолий Aмериканинг катта қисмини мустамлака қилиши ёки Aмерика ва Шарқ билан савдо муносабатларидан жуда катта фойда олиши ҳақиқатдан йироқ бўлган. На Елизавета I, на ундан олдинги тюдорлар сулоласидан чиққан ҳукмдорлар қудратли, бирлашган ҳарбий

Скачать книгу