МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон страница 45

Жанр:
Серия:
Издательство:
МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон

Скачать книгу

вазифасини бажарди ва бунга асос бўлган сиёсий марказлашиш жараёнини тезлаштирди. Инқилоб дунё тарихидаги илк инклюзив сиёсий институтлар тармоғини ҳосил қилди.

      Натижада, иқтисодий институтлар ҳам янада инклюзивлашиб борди. XVII аср бошларида Aнглияда на қулдорлик, на қарамлик (крепостнойлик) сингари ўрта асрлар феодализмига хос оғир иқтисодий чекловлар мавжуд эди. Шунга қарамай, инсонларнинг иқтисодий фаолият билан шуғулланишларига кўплаб тўсиқлар бор эди. Маҳаллий ва халқаро савдо-сотиқни монополиялар бўғиб қўйганди. Давлат асоссиз солиққа тортар ва суд тизимини назорат қиларди. Ернинг катта қисми мулк ҳуқуқининг эскича усуллари билан эгаллаб олинган, уни сотиш имконсиз ва инвестиция қилиш хатарли эди.

      Буларнинг бари Шонли инқилобдан сўнг ўзгарди. Ҳукумат инвестиция, савдо-сотиқ ва инновацияни рағбатлантирувчи иқтисодий институтларни жорий қилди. Мулк ҳуқуқи мустаҳкам ҳимояга олинди, ғоялар учун эгалик ҳуқуқи – патент бериш жорий қилиниши инновациялар учун иштиёқ туғдирди. Ҳукумат қонун ва тартибни ҳимоя қилди. Инглиз қонунчилигининг барча фуқаролар учун бирдек татбиқ қилиниши тарихда кузатилмаган ҳодиса эди. Ўзбошимчалик билан солиққа тортиш бекор қилиниб, монополиялар деярли бутунлай йўқ қилинди. Давлат савдо-сотиқ ишларини фаол қўллаб-қувватлади, фақат саноатни кенгайтиришга қарши тўсиқларни олиб ташлаш билангина чекланмасдан, қудратли инглиз ҳарбий-денгиз флотини савдо ишларини ҳимоялашга сафарбар қилиш орқали маҳаллий саноатга кўмаклаша бошлади. Мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш билан инфратузилма объектлари, хусусан, йўллар, каналлар, кейинроқ темир йўллар қуришга имкон туғилди. Бу эса саноат ўсиши учун муҳим бўлиб чиқди.

      Ўзгаришларнинг ҳаммаси одамларда ишлашга бўлган рағбатни узил-кесил ўзгартирди ва тараққиётга бошловчи локомотивни олға силжитди – саноат инқилоби учун замин ҳозирланди. Авваламбор, саноат инқилоби Европада ўтган асрлар давомида тўпланган билимлар базасидан фойдаланган йирик технологик кашфиётларга боғлиқ эди. Бу бир қанча даҳо кишиларнинг илмий изланиш ва истеъдодлари билан амалга ошган, ўтмишдан келажак томон кескин сакраш эди. Инқилобнинг тўлиқ амалга ошиши технологияларга такомиллашиш ва татбиқ қилиш имкониятларини яратган бозорда юз берди. Бозорларнинг инклюзив табиати одамларга ўз иқтидорларини бизнеснинг тўғри йўналишларига буриш имконини берди. Қолаверса, саноат инқилоби билим ва малакаларга ҳам суянади – ўша давр кўрсаткичлари бўйича нисбатан юқори бўлган таълим даражаси ўз бизнеси учун янги технологияларни жорий қилиш ва улардан фойдаланиш мақсадида малакали ишчиларни топиш бўйича тасаввурга эга тадбиркорларни юзага келтирди.

      Шонли инқилобдан бир неча ўн йиллар ўтгач, айнан Aнглияда саноат инқилоби рўй бергани бежиз эмас. Жеймс Уатт (буғ машинасини такомиллаштирган), Ричард Тревитик (биринчи паровозни қурган), Ричард Aркрайт (йигирув дастгоҳини ихтиро қилган) ва Изамбард Кингдом Брунел (бир қанча янгича пароходлар қурган) каби

Скачать книгу