МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон страница 43

Жанр:
Серия:
Издательство:
МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон

Скачать книгу

style="font-size:15px;">      Aйримлар бўкиб ичиш, ҳаётдан имкони борича кўпроқ баҳра олиш, қўшиқ куйлаб, кўнгилхушлик қилиб айланиш, имкон бўлиши билан барча хоҳишларни қондириш, ҳаммасига худди ҳазил каби қўл силташни бу даҳшатли балодан қутулишнинг йўли деб билди… Бундан касалликдан фориғ бўлган аёлларда кейинчалик иффат даражаси пастроқ бўлганининг сабаби англашилади.

      Лекин ўлат оқибатида ўрта аср Европа мамлакатларининг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаёти тубдан ўзгарди.

      ХIV аср бошларида Европада феодал тартиб ҳукм сурарди, жамиятнинг бундай тартиби дастлаб Рим империяси қулагандан сўнг Ғарбий Европада пайдо бўлган. Феодал тартиб қирол ва унга бўйсунадиган лордлар (феодаллар) ўртасидаги иерархик алоқага асосланган бўлиб, энг қуйи поғонада деҳқонлар турарди. Қирол ернинг эгаси бўлиб, уни ҳарбий хизматлари эвазига феодалларга инъом қиларди. Феодаллар эса ерларига деҳқонларни жойлаштирар, бунинг эвазига деҳқонлар ҳақ тўланмайдиган оғир меҳнат билан шуғулланишига тўғри келар, қолаверса, уларга кўплаб жарима ва солиқлар солинарди. Деҳқонлар ўзларининг хизматкор мақоми туфайли “серфлар” деб аталган ва ерга боғлаб қўйилар, феодалнинг рухсатисиз ҳеч қаерга бора олмасди. Феодал нафақат ернинг эгаси ҳисобланар, балки ўз ҳудудининг судяси, суд маслаҳатчиси, полицияси ҳам ўзи эди. Бу юқори даражада экстрактив тизим бўлиб, барча даромад қарам деҳқонлардан юқорига – кам сонли феодаллар томонга оқарди.

      Ўлат туфайли юзага келган меҳнат ресурсларининг кенг миқёсли етишмовчилиги феодал тартиб асосларини ларзага келтирди. У деҳқонларни ўзгаришларни талаб қилишга илҳомлантирди. Эйншем аббатлигида деҳқонлар кўплаб тўловлар ва мажбурий меҳнатни камайтиришни талаб қилди. Ва ўз истакларига эришди. Уларнинг янги шартномаси қуйидагича бошланарди:

      1349 йилда содир бўлган қирғин ва ўлат даврида манорда бор-йўғи иккита ижарачи қолди. Улар манорнинг ўша пайтдаги аббати ва эгаси Aптонлик Николас оға янги келишувга рози бўлмаса, манорни тарк этишларини баён қилишади.

      У розилик билдирди. Эйншемда юз берган ҳодиса бошқа жойларда ҳам содир бўлди. Деҳқонлар ўзларини мажбурий меҳнатдан ва феодаллар олдидаги мажбуриятлардан озод қилишга киришди. Иш ҳақи кўтарила бошлади. Буни тўхтатишга уринган ҳукумат 1351 йилда “Меҳнаткашлар тўғрисидаги қонун”ни қабул қилди. Мазкур қонун шундай бошланади:

      Ўлат туфайли кўплаб одамлар, айниқса, ишчилар ва хизматкорлар вафот этгани учун эгаларининг муаммолари ҳамда хизматчилар етишмовчилигини кўрган айримлар яхшироқ ҳақ олмагунларича ишлашни истамаяпти. Омоч ҳайдовчилар ва бошқа шу каби ишчилар етишмаслигидан келиб чиқадиган ноқулайликларни ҳисобга олган ҳолда шундай қарор қиламиз:

      Aнглия қироллигимиздаги ҳар бир эркак ва аёл ўзлари тобе бўлиши шарт қилинган кишига хизмат қилишга мажбур; улар ўзи хизмат қилиши белгиланган жойда Aнглиядаги бизнинг ҳукмронлигимизнинг йигирманчи йилида (Қирол Эдуард III 1327 йил 25 январда

Скачать книгу