МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон страница 39

Жанр:
Серия:
Издательство:
МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон

Скачать книгу

вазифасини бажарарди. Улар Сан-Сальвадор атрофидаги ҳудудларда қуллар меҳнатига асосланган плантациялар ва мамлакатнинг қолган ҳудудларидан олинадиган солиқлардан даромад оларди. Қулдорлик тузуми иқтисоднинг асоси эди:

      элита аъзолари ўз ерларида экинлар етиштиришда, европаликлар эса ўзлари ўрнашган соҳилда қуллар меҳнатидан фойдаланарди. Солиқлар ҳам ўзбошимчалик билан солинарди: ҳаттоки ҳар сафар қиролнинг бош кийими тушиб кетганида йиғиладиган солиқ ҳам бор эди. Aҳволни яхшилаш учун Конго халқи пул жамғаришлари ва уни омоч сотиб олишга сарфлашлари лозим эди. Aммо бундан наф йўқ, боиси аҳоли яхшироқ технологиялар ёрдамида қўлга киритган ҳар қандай қўшимча даромадни қирол ва унинг атрофидагилар тортиб олиши муқаррар эди. Меҳнат унумдорлигини оширадиган технологияларни харид қилиш ва ўз маҳсулотларини бозорларда сотиш ўрнига, конголиклар ўз қишлоқларини бозорлардан узоқроққа кўчирарди. Улар талончиликдан сақланиш ва қул савдоси билан шуғулланадиганлардан ҳимояланиш учун йўллардан иложи борича узоқроқда бўлишга интиларди.

      Шу туфайли Конгодаги қашшоқлик тараққиёт йўлига тўсиқ бўлган ва тараққиётнинг барча воситалари тескари ишлашига сабаб бўлган экстрактив иқтисодий институтлар натижаси эди. Конго ҳукумати фуқаролари учун бирламчи ижтимоий хизматлар: мулк ҳуқуқи, қонун устуворлиги ва тартибни таъминламаганди. Aксинча, ҳукуматнинг ўзи фуқароларининг мулк дахлсизлиги ва инсон ҳуқуқлари учун катта таҳдид соларди. Қулдорлик тузуми туфайли тараққиёт учун муҳим, кишилар ўз касби ва иш жойини танлаш ҳуқуқига эга бўлган энг асосий бозор – инклюзив меҳнат бозори мавжуд эмасди. Қолаверса, бошқа ҳудудлар билан тижорий ва иқтисодий алоқаларни қирол назорат қилар, фақат унга яқин кишилар учунгина очиқ эди. Гарчанд португалияликлар ёзувни таништиргач, элита вакиллари тез орада савод чиқарган бўлса-да, қирол аҳолининг ҳамма қатламларини саводли қилишга уринмади.

      “Aянчли қашшоқлик” кенг тарқалган бўлса-да, Кон годаги экстрактив институтлар ҳам ўзининг асосли мантиғига эга эди: улар сиёсий қудратга эга бўлган кам сонли элитани давлатманд қилди. ХVI асрда Конго ҳукмдори ва зодагонлар Европадан ҳашаматли буюмларни сотиб олар, хизматларида қароллар ва қуллар ҳозир эди.

      Конгодаги иқтисодий инcтитутларнинг илдизи жамиятда сиёсий ҳокимиятнинг тақсимланиши ва сиёсий институтлар билан таснифланади. Қиролни одамларнинг мулки ва эркини тортиб олгани учун қўзғолон кўтарилиши хавфидан бўлак нарса тўса олмасди. Бу хавф ҳақиқатан мавжуд бўлса-да, инсонлар ва уларнинг молмулклари хавфсизлигини таъминлаш учун етарли эмасди. Конгонинг сиёсий тузуми чиндан ҳам, мутлақ, чекланмаган эди. Қирол ва зодагонлар учун ҳеч қандай чекловлар йўқ ва тузум фуқароларга жамият қандай ташкил қилиниши бўйича фикр билдириш имконини бермасди.

      Шубҳасиз, Конгодаги сиёсий институтлар ва ҳокимият кенг тақсимланган, муайян даражада чекланган инклюзив сиёсий институтлар

Скачать книгу