МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон страница 34
Қолаверса, инклюзив иқтисодий институтлар тараққиётнинг қолган икки омили – технология ва таълим учун ҳам йўл очади. Барқарор иқтисодий ўсиш деярли ҳар доим инсон меҳнати, ер ва мавжуд капиталдан (бино, ускуналар ва ҳоказо) фойдаланиш самарадорлигини оширадиган технологик ўзгаришлар билан ёнма-ён келади. Aтиги бир аср муқаддам яшаган ота-боболаримизни эсга олайлик: ахборот технологиялари, роботлар ва компьютерлашган ускуналарни қўя туринг, улар ихтиёрида водопровод, кондиционерлар, савдо мажмуалари, радио ёки кино тугул, бугун биз учун оддий ҳол бўлган самолёт ва автомобиллар, дори-дармонлар ва тиббий хизмат ҳам бўлмаган. Яна бир неча авлод ортга қайтиб, технологик билимлар ва яшаш шароитлари янада қолоқроқ бўлганини кўриш мумкин, шунчалар қолоқки, кўпчилик одамлар яшаб қолиш учун қанчалик курашганларини тасаввур қилиш қийин. Бундай қулайликлар илм-фан ҳамда ундаги ютуқларни фойдали бизнес учун амалда қўллай олган Томас Эдисон каби тадбиркорлар хизмати ҳисобланади. Ушбу инновациялар хусусий мулкчиликни рағбатлантирувчи, шартномаларни қўллаб-қувватловчи, ҳамма учун бир хил шароит яратувчи, ҳаётга янги технологияларни олиб кириши мумкин бўлган янги бизнес субъектлари пайдо бўлишига имкон берувчи иқтисодий институтлар туфайли амалга ошди. Шу боис Томас Эдисонни Мексика ёки Перу эмас, айнан AҚШ етиштирди, “Samsung” ва “Hyundai” каби технологик инновацион компаниялар Шимолий Кореяда эмас, айнан Жанубий Кореяда пайдо бўлди.
Мактабда, уйда ва иш жараёнида қўлга киритилган билимлар, малака, тажриба ва ишчи кучидан фойдаланиш маҳорати кабилар технологиялар билан бевосита боғлиқ. Бугун меҳнат унумдорлиги нафақат яхшироқ технологиялар жорий қилингани туфайли, балки ишчиларнинг маҳорати яхшироқ бўлгани учун ҳам бир аср олдингидан кўра юқорироқ. Дунёдаги барча технологиялар уларни қандай ишлатишни биладиган ишчиларсиз бефойда бўларди. Aммо ускуналарни бошқара олишни билишдан ташқари малака ва тажрибалар ҳам муҳим. Ишчи кучининг билим ва тажрибалари туфайли тараққиётимиз асоси бўлган илмий билимлар яратилади ва бу технологияларни бизнеснинг хилма-хил соҳаларига