МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон страница 33

Жанр:
Серия:
Издательство:
МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон

Скачать книгу

фойдаланишга ундайдиган иқтисодий фаолият билан шуғулланиши учун имкон ҳамда рағбат беради, одамларга ўз истаклари бўйича танлов қилишга шароит яратади. Инклюзив бўлиш учун иқтисодий институтларда хусусий мулк дахлсизлиги, адолатли суд тизими ҳамда барча иштирокчилар учун бир хил шароитлар яратилиши каби хусусиятлар бўлиши лозим. У, шунингдек, янги иштирокчиларнинг бизнес оламига кириб келишига йўл бериши ва инсонларда ўз карьераларини ўзлари танлаш имконияти бўлиши лозим.

      Жанубий ва Шимолий Корея, AҚШ ҳамда Лотин Aмерикаси ўртасидаги тафовутдан асосий қоида келиб чиқади. Инклюзив иқтисодий институтлар иқтисодий фаолиятга, меҳнат унумдорлиги ошишига ва иқтисодий юксалишга имкон беради. Хусусий мулк дахлсизлиги одамларда ҳаракат қилишга ва меҳнат унумдорлигини оширишга рағбат уйғотгани учун ҳам бу энг муҳим унсур ҳисобланади. Даромади талончиликка учраши, тортиб олиниши ёки солиқ учун олиб қўйилишини билган тадбиркорда инвестиция ва инновацияларга қўл уриш у ёқда турсин, ишлашга ҳам рағбат суст бўлади. Бундай ҳуқуқлар жамиятнинг кўпчилик аъзоси учун таъминланиши лозим.

      1680 йилда Aнглия ҳукумати Вест-Индиядаги Барбадос колониясида аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказади. Маълум бўлишича, мустамлака оролда 60 мингга яқин аҳоли мавжуд бўлиб, шундан 39 минг киши аҳолининг учдан бир қисмини ташкил қилган табақанинг мулки ҳисобланган африкалик қуллар бўлган. Чиндан ҳам, уларнинг кўпчилиги ер ресурсларининг катта қисмига эгалик қилган 175 нафар шакар плантацияси эгаларига қарашли эди. Мазкур катта ер эгалари ўзларига тегишли бўлган ерлар ва ҳатто ўз қуллари устидан жуда яхши ҳимояланган мулк ҳуқуқларига эга бўлган. Aгар бирор мулкдор ўз қулларини бошқасига сотишни истаса, шу ва шунга ўхшаш ўзи хоҳлаган ҳар қандай савдо келишувини амалга оширишга кўзи етарди. Негаки, оролдаги жами 40 нафар судянинг йигирма тўққиз нафари йирик ер эгалари бўлган. Бундан ташқари, саккиз нафар юқори мартабали ҳарбий зобитнинг барчаси йирик ер-мулкларга эгалик қиларди. Барбадосдаги элитанинг мулк ҳуқуқлари ва шартномалари ҳимояси аниқ белгилаб қўйилган ҳамда жуда яхши муҳофаза қилинган бўлса-да, аҳолисининг учдан икки қисми таълим олиш ва иқтисодий ҳуқуқлардан, ўзининг истеъдод ва малакаларидан фойдаланиш имкониятидан маҳрум қуллардан иборат бўлган оролда инклюзив иқтисодий механизмлар жорий этилмаган эди. Инклюзив иқтисодий институтлар хусусий мулк дахлсизлиги ва иқтисодий имкониятлардан фақат элита эмас, балки жамиятнинг кўпчилик аъзолари ҳам фойдалана олишларини тақозо этади.

      Ҳимояланган мулк ҳуқуқчилиги, қонун устуворлиги, ижтимоий хизматлар ва савдо-сотиқ эркинлиги давлатга – тартиб ўрнатиш, ўғрилик ва талончиликнинг олдини олиш, томонлар ўртасида тузилган келишувларни амалга ошириш учун мажбурлаш қудратига эга бўлган ташкилотга боғлиқ. Самарали ишлаши учун жамиятда бошқа ижтимоий хизматлар: маҳсулотни ташишга йўллар ва транспорт тармоғи, иқтисодий фаолият яхши ривожланиши

Скачать книгу