МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон страница 32

Жанр:
Серия:
Издательство:
МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон

Скачать книгу

буйруқбозликка асосланган иқтисодий тизимни жорий қилди. Хусусий мулк ғайриқонуний дея эълон қилиниб, бозорлар тақиқланди. Ким Ир Сен, кейинчалик унинг ўғли ва вориси Ким Чен Ирнинг атрофида тўпланган бир тўда элита вакилларини истисно қилганда, эркинликлар нафақат бозорда, балки оддий фуқаролар ҳаётининг ҳар бир жабҳасида чекланди.

      Жанубий ва Шимолий Корея иқтисодий тараққиёти кескин фарқланишнинг ҳайрон қоладиган ери йўқ. Кўп ўтмай, Ким Ир Сеннинг маъмурий буйруқбозликка асосланган иқтисодий тизими ва Жуче тартиби фалокат бўлиб чиқди. Юмшоқ қилиб айтганда, ёпиқ мамлакат бўлган Шимолий Кореяга оид батафсил статистика мавжуд эмас. Шундай бўлса-да, тез-тез юз берадиган очарчиликлар орқали бизга маълум бўлган далиллар шуни кўрсатадики, Шимолий Кореяда нафақат саноат ишлаб чиқариши оёққа тура олмаган, балки қишлоқ хўжалигидаги ҳосилдорлик ҳам амалда таназзулга учраган. Хусусий мулкчиликнинг йўқлиги туфайли унумдорликни ошириш ёки ҳеч бўлмаганда ўз даражасида сақлаб қолиш учун куч сарфлашга одамларда рағбат, хоҳиш йўқ. Биқиқ, репрессив тузум инновациялар ва янги технологияларни жорий қилишга ғов бўлган. Бироқ Ким Ир Сен, Ким Чен Ир ва уларнинг ҳамтовоқларида тизимни ислоҳ қилишга ёки хусусий мулкчилик, бозорлар, хусусий шартномаларга рухсат беришга ёхуд иқтисодий ва сиёсий институтларни ўзгартиришга хоҳиш бўлмаган. Мамлакатда эса иқтисодий турғунлик давом этиб келмоқда.

      Aйни пайтда, жанубда мавжуд иқтисодий тартиблар инвестиция ва савдо-сотиқни рағбатлантирарди. Жанубий кореялик сиёсатчилар таълимга инвестиция қилди, натижада саводхонлик ва мактаб таълимида юқори кўрсаткичларга эришилди. Жанубий Корея компаниялари нисбатан билимли кадрлардан, шунингдек, инвестициялар, саноатлаштириш, экспорт ва технологияларни ўзлаштиришга рағбат берган давлат сиёсатидан фойдаланишда чаққонлик қилди. Тез орада Жанубий Корея Шарқий Осиёнинг “иқтисодий мўъжиза”ларидан ва дунёнинг энг жадал ривожланаётган давлатларидан бирига айланди.

      Ўтган асрнинг охирига келиб, атиги ярим аср ичида Жанубий Кореядаги юксалиш ва Шимолий Кореядаги турғунлик бир пайтлар ягона мамлакат бўлган ўлканинг иккала қисми ўртасида ўн баробарлик фарқни юзага келтирди. Икки асрдан кейин бу тафовут қандай бўлиши мумкинлигини бир тасаввур қилиб кўринг-а! Шимолий Кореядаги миллионлаб инсонларни очликка маҳкум қилган иқтисодий ҳалокат жанубдаги иқтисодий тараққиёт билан таққослаганда фавқулодда ҳодиса: на маданий, на жуғрофий ва на билимсизлик назариялари Шимолий ва Жанубий Кореянинг икки хил ривожланиш йўлини изоҳлай олади. Жавоб топиш учун мамлакатларда мавжуд институтларга мурожаат қилишимиз керак.

      ЭКСТРАКТИВ ВА ИНКЛЮЗИВ ИҚТИСОДИЙ ИНСТИТУТЛАР

      Мамлакатларда ўрнатилган институтлар, иқтисодиёт ишлашига таъсир қилувчи қоидалар ва одамларни ишлашга ундайдиган рағбатлар фарқлилиги туфайли иқтисодий тараққиётда ҳам фарқланади. Шимолий ва Жанубий Кореядаги ўсмирларни солиштириб

Скачать книгу