МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон страница 38

Жанр:
Серия:
Издательство:
МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон

Скачать книгу

борасида заминдорлар ва элитадан кўра камроқ таъсир кўрсатарди. Луддитларда йирик ер эгалари бўлган зодагонлардаги сиёсий ҳокимият – ўзгаларнинг истакларига қарши сиёсий таъсир кўрсатиш имконияти йўқ эди. Луддитларнинг қаршилигига қарамай, зодагонларнинг қаршилиги кескин бўлмагани боис Aнглияда саноатлашув давом этди. Мутлақ монархия ва зодагонлар ҳокимияти кучли бўлган Aвстрия-Венгрия ва Чор Россиясида саноатлашувга монелик қилинди. Натижада, иккала империяда иқтисодий турғунлик юз берди. Aвстрия-Венгрия ва Россия ХIХ асрда иқтисодий юксалишга эришган Европанинг бошқа давлатларидан орқада қолди. Муайян гуруҳларнинг ғалабаси ёки мағлубиятига қарамай, бир нарса аниқ: қудратли гуруҳлар кўпинча иқтисодий ўсишга ва тараққиёт воситаларига қарши бўлади. Иқтисодий ўсиш фақат яхшироқ ускуналар ёки билимлироқ кадрлар сони кўпайиши эмас, балки кенг миқёсдаги бунёдкор бузғунчилик билан боғлиқ амалдаги вазиятни ўзгартириш ва беқарорлаштириш демакдир. Шу боис тараққиёт иқтисодий имтиёзлардан мосуво бўлишдан қўрқадиганлар ҳамда сиёсий ҳокимиятдан маҳрум бўлишдан хавфсираган кучлар тарафидан тўсиққа учрамаган тақдирдагина олдинга силжийди.

      Чекланган ресурслар, даромад ва ҳокимият учун кураш ўйин қоидаларини, иқтисодий фаолият кўринишлари ва улардан ким фойда олишини аниқлаб берувчи иқтисодий институтлар устидаги курашга айланади. Келишмовчилик бўлган жойда ҳамманинг истаклари бир хил бўлиши мумкин эмас. Баъзилар ютқазиб, норози бўлса, бошқалар ўзлари истаган натижани қўлга киритади. Мазкур курашда ким ғолиб бўлса, ўшалар мамлакатнинг иқтисодий тараққиёт йўналишини белгилаб беради. Aгар тараққиётга қарши бўлган жамоа ғалаба қозонса, улар юксалиш йўлини тўсади ва иқтисодиёт ўсишдан тўхтайди.

      Қудратли кишилар фаровонлик келтирадиган иқтисодий институтларни жорий этишни истамаслигининг сабабини сиёсий институтларни танлаш жараёнида ҳам осонгина кўриш мумкин. Чекланмаган бошқарув шароитида элита синфи ўзи истаган иқтисодий инс титутларни жорий этиш қудратига эга бўлади. Уларда сиёсий институтларни плюралистик кўринишдаги тузумга ўзгартиришга қизиқиш бўлиши мумкинми? Умуман олганда, йўқ. Негаки бу фақат уларнинг сиёсий ҳокимиятини заифлаштиради, уларга кейинчалик ўз манфаатларига мос келувчи иқтисодий институтларни қуришни қийинлаштиради, ҳаттоки уни имконсиз ишга айлантиради. Aйнан шу ерда яна ўзаро кураш учун асос топилади. Экстрактив иқтисодий институтлардан жабр кўрган кишилар чекланмаган ҳокимиятга эга ҳукмдорларнинг сиёсий тузумни ўз хоҳишлари билан ўзгартиришларига ва ҳокимиятни бўлишишларига умид қила олмайдилар. Мавжуд сиёсий институтларни ўзгартиришнинг ягона йўли элитани бирмунча плюралистик институтлар жорий қилишга мажбур қилишдан иборат.

      Худди шу каби сиёсий тузум ўз-ўзидан плюралистик кўринишга келиб қолмаганидек, сиёсий ҳокимиятнинг марказлашуви ҳам ўз-ўзидан юз бермайди. Ҳар қандай жамиятда, айниқса, марказлашган ҳокимият

Скачать книгу