МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон страница 6

Жанр:
Серия:
Издательство:
МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон

Скачать книгу

ишининг давоми эди. Испанларнинг Aмерикага босқини ва қитъани мустамлакага айлантириш иши 1519 йилда Ҳернан Кортеснинг Мексикани истило қилиши, ундан ўн беш йил ўтиб, Франциско Писарронинг Перуга экспедицияси ва Педро де Мендозанинг икки йил кейин Рио-де-ла-Платага экспедициялари орқали шахдамлик билан бошланди. Кейинги бир аср давомида испанлар Жанубий Aмериканинг марказий, ғарбий ва жанубий ҳудудларининг аксар қисмини эгаллади ва мустамлака қилди. Қитъа шарқидаги Бразилияга эса Португалия эга чиқди.

      Мустамлакачиликнинг испанча стратегияси керагича самарали бўлди. Бу стратегия дастлаб Мексикада Кортес томонидан такомиллаштирилган бўлиб, унинг моҳияти маҳаллий аҳоли қаршилигини енгишнинг энг яхши йўли етакчини қўлга олишга асосланган. Бу испанларга сардорнинг тўплаган бойлигини қўлга киритиш ва ерли аҳолини ўлпон ҳамда озиқ-овқат беришга мажбурлаш имконини берган. Кейинги қадам эса ўзларини маҳаллий жамоанинг янги асилзода табақасига айлантириш ҳамда мавжуд солиққа тортиш, ўлпон йиғиш ва, энг муҳими, мажбурий меҳнат тизими устидан назоратни қўлга олишдан иборат эди.

      1519 йилнинг 8 ноябрида Кортес ва унинг одамлари Aцтеклар давлатининг муҳташам пойтахти Теночтитланга етиб боради. Мулозимларининг маслаҳатига қулоқ солган Aцтеклар императори Моктесума испанларни меҳмондўстлик билан қарши олади. Сўнгра нима бўлгани 1545 йилдан кейин францисклик руҳоний Бернардино де Саагун ёзиб қолдирган, “Флорентин кодекслари” номи билан машҳур эсдаликларида жуда яхши тасвирланган:

      Шунда улар (испанлар) Моктезумани қўлга олишди… кейин барча қуроллардан ўқ узилди… Қўрқув устун келди. Даҳшатдан гўё ҳамманинг юраги ёрилгандай эди. Қош қорайгунга қадар террор, ваҳима, одамларни асир олиш ва карахтлик ҳукм сурди. Тонг отиши билан (испанлар) талаб қилган барча нарсалар – оқ тошбақалар, курка гўштли кабоблар, тухум, тоза сув, ёғочлар, ўтин ва кўмир… келтириш буюрилди. Бунга Моктесуманинг ўзи буйруқ берди.

      Испанлар қулай жойлашиб олгач, Моктесумадан олтин топиш иштиёқида шаҳарнинг барча бойликлари тўғрисида сўрашди. Моктесума испанларни ўзига эргаштириб йўл бошлади. Уларнинг ҳар бири императорни маҳкам тутганча, ҳар томондан ўраб, ўртага олиб йўлга чиқишди.

      Улар Теокалко деб номланган жойга – хазинага етганларида барча ҳайратомуз нарсалар: квезаль патларидан ясалган елпиғичсимон тож, ускуналар, қалқонлар, тилла дисклар, тилла зираклар, тилла билакузуклар, тиллақошлар, олтин боғичлар кўз олдиларида намоён бўлди.

      Олтин тезда бошқа бойликлардан ажратиб олинди… ва барча қимматбаҳо буюмларга дарҳол ўт қўйишди… Уларнинг барчаси ёндирилди. Испанлар ҳамма олтинни қуймаларга ажратишди… Ва улар ҳаммаёқни айланиб чиқишди. Кўзларига яхшироқ кўринган ҳамма нарсани, ҳамма-ҳаммасини олишди.

      Кейин улар Моктесуманинг шахсий хазинасига бордилар… Тотокалко деган жойда эди… улар Моктесуманинг барча қимматбаҳо шахсий бойликларини – шокилали маржон

Скачать книгу