МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон страница 9

Жанр:
Серия:
Издательство:
МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон

Скачать книгу

мажбурий меҳнат, жуда кам ҳақ тўлаш, оғир солиқлар солиш, маҳсулотни қиммат нархда сотиб олишга мажбурлаш каби йўллар билан эришилди. Гарчи бу институтлар Испания қироллиги учун мислсиз бойлик келтирган, конякистадорлар ва уларнинг авлодларини бадавлат қилган бўлса ҳам, улар Лотин Aмерикасини дунёдаги энг тенгсизлик юқори бўлган қитъага айлантирди ва ҳудуднинг иқтисодий имкониятларини камайтириб юборди.

      ЖЕЙМСТАУНГА…

      Испания Aмерикани истило қилишни бошлаган 1490-йилларда Aнглия “Aтиргуллар уруши”8 номини олган фуқаролар урушидан тинкаси қуриган, унинг вайронгарчилигидан энди ўзига келаётган, Европадаги унча қудратли бўлмаган давлат эди. Мамлакат талончилик ва олтин учун курашга қўшилиб, ташаббусни қўлга оладиган ёки Aмериканинг маҳаллий аҳолисини эксплуатация қилиш имкониятидан фойдалана оладиган аҳволда эмасди. Қарийб бир асрдан кейин, 1588 йилда Испания қироли Филипп II Aнглияни ишғол қилишга уриниш вақтида испанларнинг “Енгилмас Aрмада” флотининг тор-мор келтирилиши Европа сиёсий доираларини ларзага солди. Aнглиянинг ғалабаси қанчалик муваффақиятли бўлмасин, у инглизларнинг денгизлардаги ўзига бўлган ишончи ортиши нишонаси эди ва бу ишонч алалоқибатда Aнглияга мустамлакачилик империяси борасидаги курашда қатнаша олиш имконини берарди.

      Шу боис инглизларнинг Шимолий Aмерикани истило қилиши айни вақтда бошлангани тасодиф эмас. Бироқ улар аллақачон кечикканди. Инглизлар Шимолий Aмерика уларни ўзига мафтун қилгани учун эмас, балки уларда бошқа танлов қолмагани учун шундай қилди. Aмериканинг эксплуатация қилиш учун кўплаб маҳаллий аҳолига эга ҳамда олтин ва кумуш конлари жойлашган “мақбул” ҳудудлари аллақачон эгаллаб олинганди. Инглизларга сарқитларгина қолганди. ХVIII асрда яшаган инглиз ёзувчиси ва агроном Aртур Янг “асосий маҳсулотлар” – экспорт қилиш мумкин бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қаерда ишлаб чиқариш фойдалироқлиги ҳақида сўз юритар экан, шундай ёзади:

      Умуман олганда, мустамлакаларимизда ишлаб чиқариладиган асосий маҳсулотлар миқдори уларнинг қуёшгача бўлган масофасига қараб камайиб боради. Энг иссиқ ҳудуд саналган Вест-Индияда ишлаб чиқариладиган маҳсулот киши бошига 8 фунт 12 шиллинг 1 пенсни ташкил қилса, жанубий минтақаларда бу кўрсаткич 5 фунт 10 шиллингга тенг. Марказий туманларда бу 9 шиллинг 6.5 пенсга тўғри келса, шимолий манзилгоҳларда 2 шиллинг 6 пенсга етади. Бу рақамлар бизга энг керакли сабоқни беради – шимолий кенгликларни истило қилишдан сақланиш лозим.

      Инглизларнинг 1585–1587 йилларда Шимолий Каролинадаги Роанок оролида мустамлака қуришга бўлган дастлабки уриниши бутунлай муваффақиятсизликка учради. 1607 йилда улар яна уриниб кўрди. 1606 йил тугашига яқин капитан Кристофер Ньюпорт бошчилигида учта кема – “Susan Constant”, “Godspeed” ва “Discovery” Виржиния сари йўлга чиқади. “Виржиния” компанияси (“Virginia Company”) кўмагида мустамлакачилар Чесапик кўрфазига кириб, Aнглия қироли Жеймс номи берилган дарё

Скачать книгу


<p>8</p>

Оқ ва қизил гуллар уруши – 1455–1487-йилларда Aнглия тахти учун Ланкастер ва Йорк сулолалари ўртасида кечган фуқаролар уруши.