МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон страница 7

Жанр:
Серия:
Издательство:
МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон

Скачать книгу

ерли аҳолининг барча қатламига: улуғлари, қариялар, аёллар ва болаларга ўзларининг қўл остидаги хизматчилардек муносабат қилар, яъни дам олдирмай, тун-кун фақат ўз манфаатлари учун ишлашга мажбурларди.

      Янги Гранада (ҳозирги Колумбия) истилоси ҳақида ёзар экан, де лас Касас испанлар стратегияси қандай амалга оширилишини шундай тасвирлайди:

      Барча олтинларни қўлга киритишдек узоқ ўйланган режаларини амалга ошириш мақсадида испанлар ўзларининг одатий стратегиялари: шаҳар-қишлоқлар ва уларнинг аҳолисини ўзаро бўлиб олиш (энкомиенда ҳуқуқига мувофиқ истилочилар ўртасида тақсимлаш) усулини қўлладилар… ва оқибатда уларга ҳар доимгидай оддий қуллар каби муносабатда бўлдилар. Экспедиция раҳбари бутун ҳудуднинг эгаси ҳисобланган қиролни қўлга олди. Қирол олти ёки етти ой давомида ҳибсда сақланди, испанлар ноқонуний равишда ундан кўпроқ олтин ва зумрад беришини талаб қилди. Қирол Богота шундай даҳшатга тушдики, азобли кишанлардан озод бўлиш дардида бутун уйни олтин билан тўлдириш ва уларни испанларга топширишга рози бўлди. Ваъдасини бажариш учун қирол ўз одамларини олтин излашга сафарбар қилди, улар оз-оздан олтин билан бирга жуда кўп қимматбаҳо тошларни келтирдилар. Aммо бутун уйни сира тўлдириб бўлмади ва ниҳоят, испанлар ваъдасини бажармагани учун қиролни ўлдиришларини айтиб, таҳдид қилдилар. Истилочилар раҳбари қонун номидан қиролга қарши жиноий иш очишни таклиф қилди. Қиролни суд қилиб, унга қарши расмий айблов эълон қилдилар. Судя (у экспедиция раҳбарининг ўзи эди) қиролни келишувни ҳурмат қилмасдан ўжарлик қилгани учун қийноққа солишга ҳукм қилди. Уни дибага 5 осиб қийнашди: қорнига қайнаб турган ёғ қуйишди, бўйни ва оёқларини темир ҳалқали устунга боғлашди, икки киши қўлларидан тутиб турди, оёқларининг остидан ўт қўйилди. Aҳён-аҳёнда испанлар қўмондони ҳозир бўлар ва токи қирол уларни кўпроқ олтин билан таъминламагунича секин-аста азоблаб ўлдиришларини айтиб такрор айтарди. Шундай бўлди ҳам, ниҳоят, қирол улар берган азобларга дош бера олмади.

      Босқинчиликнинг Мексикада такомиллаштирилган испанча стратегияси ва тартиблари Испания империясининг барча ҳудудларида зўр иштиёқ билан жорий қилинди. Бу тартиб Писарронинг Перуга босқинида, айниқса, самарали чиққан бўлиб, бошқа бирор жойда Перудагичалик натижа бермади. Де лас Касас бу ҳақидаги ҳикоясини шундай бошлайди:

      1531 йилда бошқа учига чиққан нобакор бир қанча одам билан Перу қироллигига юриш қилди. У “янги дунё”нинг бошқа ҳудудларида ишлатилган усул ва тактикаларни қўллаш борасида ўзининг ўтмишда ўтган салафлари ишини давом эттиришни қасд қилган ҳолда йўлга чиқди.

      Писарро сафарини Перунинг Тумбес шаҳри яқинидаги соҳилда бошлаб, жануб томон юради. 1532 йилнинг 15 ноябрида испанлар инклар императори Aтауальпа қўшинлари қўним топган Кахамарка номли шаҳарга етиб борди. Эртасига марҳум отаси император Ҳуайна Капак тахти учун курашда акаси Ҳуаскарни эндигина мағлуб этган инклар

Скачать книгу


<p>5</p>

Aйбдорнинг танасини чўзадиган қадимги қийноқ қурилмаси.