Бепарволикнинг нозик санъати. Марк Мэнсон

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бепарволикнинг нозик санъати - Марк Мэнсон страница 7

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Бепарволикнинг нозик санъати - Марк Мэнсон

Скачать книгу

тушуниш, нима қилган тақдирингизда ҳам умр омадсизлик, йўқотиш, таассуф ва ҳатто ўлимдан иборатлигини англаш, бунга кўникиш демакдир. Ҳаёт сизга отадиган тошларга тайёр туриш (у сизга жуда кўп тош отади, ишонаверинг), у атаган барча кўнгилсизликларга шай туриш қайсидир маънода сизни мушкулотлар қаршисида енгилмас инсонга айлантиради. Алалхусус, оғриқни енгишнинг ягона усули унга қандай чидашни ўрганишдир.

      Ушбу китоб сиздаги муаммолар ёки оғриқларни бартараф этмайди. Мен сизга бор гапни ёзмоқдаман. Бу китоб сизни улуғликка етаклайдиган қомус бўлолмайди, бинобарин, улуғлик онгимиздаги иллюзия, ўйлаб топилган интиҳо, хаёлий Атлантидамиздан ўзга нарса эмас.

      Бироқ бу китоб оғриқни қуролга, жароҳатни кучга, муаммоларингизни бир қадар ижобийлаштиришда йўл кўрсатади. Шунинг ўзи ҳақиқий ўзгариш эмасми? Китобдан қийинчилик ва у билан курашиш, уни ақл билан енгиш, тушуниш бўйича йўриқнома ўрнида фойдаланишингиз мумкин. Бу китоб оғир ташвишларга қарамай енгил қадам ташлаш, буюк қўрқувлар оғушида юракни сокин тутиш, йиғлаш асносида кўз ёшлар устидан кулиш ҳақидадир.

      Бу китоб бирор нарсани қўлга киритиш, қозонишни эмас, қўйиб юборишни, ҳаётга ташқаридан нигоҳ ташлаш ва чиндан-да муҳим бўлган нарсалардан бўлак ҳамма хавотирларга қўл силташни ўргатади. Бу китоб кўзларингизни юмган ҳолда бўшлиққа ўзингизни отиб, соғ қолишни, тегирмондан бутун чиқиш борасида сабоқ беради. У сизга камроқ ташвишланиш йўлларини кўрсатиб, камроқ уринишни ўргатади.

      2

      БАХТ МУАММОДИР

      Тахминан, икки ярим минг йил илгари бугунги Непаль ҳудудидаги Ҳимолай тоғлари этагида улкан сарой қад ростлаган эди. У ерда яшаган шоҳнинг оиласида бир куни ўғил фарзанд дунёга келади. Шоҳ бу фарзандининг бутунлай беташвиш ҳаёт кечиришини, қийинчилик нелигини бир зум бўлса-да ҳис этмаслигини истаб, унинг ҳар бир хоҳиши, ҳар битта тилаги сўзсиз бажо келтирилишига шароит яратмоқчи бўлади.

      У сарой атрофига баланд деворлар қурдириб, фарзанди(шаҳзода)ни ташқи оламдан ҳимоялаб қўяди. Шоҳ ўғлини турфа ноз-неъматлар ва совға-саломлар, оғзидан чиққанини бехато бажарадиган хизматкорлар билан ўраб, беҳад эркалашда давом этади. Ҳаммаси режалаштирилгандек бўлади: болакай инсон зотининг кундалик ташвишларидан бебаҳра ўса бошлайди.

      Шаҳзоданинг бутун болалиги шу алфозда ўтади. Аммо ниҳоясиз ҳашамат ва чексиз бойликка қарамасдан унинг ҳаётдан кўнгли тўлмай боради. Ҳамма нарса унга маъносиз ва мақсадсиздай туюларди. Отасига нима беришидан қатъи назар, унга камдай кўринар, қалбига ҳаловат бахш этмасди.

      Охири, бир куни тунда шаҳзода баланд деворлар ортидаги дунёни кўриш учун саройдан қочиб чиқади. Ва ҳаётида илк бора одамзод бошдан кечирадиган азоб-уқубатларга ўз кўзи билан гувоҳ бўлади. У бемор, кексайган, бошпанасиз, дарбадар ва ҳатто ўлаётган инсонларни кўради.

      Саройга қайтган шаҳзода руҳан азобланишни бошлайди. Кўзлари билан кўрган ҳодисаларни ҳазм қилолмай, атрофдаги ҳамма

Скачать книгу