АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар. Джеймс Клир

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар - Джеймс Клир страница 16

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар - Джеймс Клир

Скачать книгу

тарқалган: “Одатлар туфайли ҳаётим зерикарли бўлиб қолмайдими?”, “Мен ўзим истамаган ҳаёт тарзида қотиб қолишни истамайман”, “Ҳаётимизни олдиндан айтиб бериш мумкин бўладиган бўлса, унинг жозибаси йўқолиб кетмайдими?” каби. Хавотирланишга ўрин йўқ, менимча. Бундай саволлар олдингизда фақат иккита йўл бор деган сохта тасаввур уйғотади. Яъни маълум бир одатни шакллантириш ёки эркин яшашдан фақатгина биттасини танлаш мумкин деб ўйлашга мажбур қилади. Aслида эса уларнинг иккаласи бир-бирини тўлдиради.

      Одатлар эркинликни чекламайди, аксинча унинг учун шароит яратади. Ўз одатларини назорат қила олмайдиган инсон энг кам эркинликка эга бўлади. Яхши молиявий одатларсиз бир маошдан бошқасигача етиб олиш қийин кечади. Соғлом турмуш тарзисиз ўзингизни доимо камқувват ҳис қиласиз. Ўқиб-ўрганишингизни тартибга келтира олмасангиз, билим борасида бошқалардан ортда қолиб кетаётгандек туюласиз. Aгар ҳар сафар оддий вазифаларни бажариш учун қарор қилишга мажбур бўлсангиз – “Спорт билан қачон шуғулланишим керак?” “Қачон китоб ёзишим керак?” ёки “Солиқларни қачон тўлашим керак?” каби – ўзингизни эркин ҳис қилишга вақт кам қолади. Ҳаёт тарзингизнинг базавий жиҳатлари таъминлангандагина онгингизда эркин фикрлаш ва ижод учун жой қолади.

      Одатларни бир тизимга солиб, кундалик ҳаётингиз таъминлангандан кейин янги мавзулар билан танишиш, янгича муаммоларни ҳал қилиш учун миянгиз озод бўлади. Ҳозирда одатларни шакллантиришга куч сарфлаш келажакда ўзингиз ёқтирган иш билан кўпроқ шуғулланиш имконини беради.

Одатлар қай тарзда ишлашининг илмий асослари

      Одатни шакллантириш жараёнини тўрт босқичга бўлиш мумкин: сигнал, истак, жавоб ва мукофот. Уни бундай фундаментал қисмларга бўлиш бизга одат аслида нима экани, у қандай механизмларга эга экани ва уни қандай қилиб яхшилаш мумкинлигини тушунишга ёрдам беради.

      5-расм. Барча одатлар тўрт босқичдан бир хил кетмакетликда ўтади: сигнал, истак, жавоб ва мукофот.

      Мазкур тўртта босқич ҳар қандай одатнинг асосидир. Мия ҳам ҳар сафар ушбу босқичлардан ўтади.

      Энг аввало, сигнал қабул қилинади. У маълум бир ҳаракатни бошлашингиз учун мияга туртки беради. Мукофот яқин атрофда эканини билдиради. Қадимда аждодларимиз емиш, сув ёки жинсий алоқа сингари бирламчи мукофотларни кўрсатувчи сигналларга аҳамият берган. Биз эса ҳозирги кунда вақтимизнинг асосий қисмини пул, шон-шуҳрат, ҳокимият, мартаба, мақтов ёки тан олиниш, севги ёки дўстлик, ўзидан қониқиш ҳисси сингари иккиламчи мукофотларни кўрсатувчи сигналларни қидиришга сарфлаймиз (Aлбатта, юқоридагиларнинг барчаси хулқ-атворимизнинг асоси бўлган тирик қолиш ва зурриёт қолдириш истагининг амалга ошиш эҳтимолини оширади).

      Миянгиз тўхтовсиз равишда ички ва ташқи муҳитдан мукофотларга ишора қилувчи сигналларни таҳлил қилади. Сигнал мукофот яқинлигини англатгани учун ҳам сизда истак уйғонади.

      Истак

Скачать книгу