АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар. Джеймс Клир

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар - Джеймс Клир страница 14

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар - Джеймс Клир

Скачать книгу

яқин дўстим ўзига “Соғлом ҳаёт тарзига амал қиладиган одам нима қилган бўлар эди?” деган саволни бериб 50 килограмм ортиқча вазндан халос бўлишга эришган. Кун давомида у қарор қабул қилаётганда шу саволни ўзига берган. Соғлом турмуш тарзига амал қиладиган одам пиёда юрармиди ёки таксига чиқармиди, бургер буюртма қилармиди ёки салат? У ўзини узоқ вақт давомида соғлом турмуш тарзига риоя қиладиган одамдек тутса, ўзи ҳам шундай бўлиб қолишини тушуниб етган. У ҳақ бўлиб чиқди.

      Шахсиятга йўналган одатлар тушунчасидан китобнинг яна бир муҳим мавзуси бўлган қайта алоқа ҳалқаси учун кириш қисм сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Одатлар шахсиятни шакллантиради, шахсият эса одатларни. Бу икки ёқлама жараёндир. Барча одатларнинг шаклланиши қайта алоқа ҳалқасидир (Бу тушунча ҳақида кейинги бобда батафсил суҳбатлашамиз). Aммо бу жараённи натижалар эмас, балки қадриятларингиз, тамойилларингиз, бир сўз билан айтганда, шахсиятингиз бошқарадиган бўлса мақсадга мувофиқ бўлади. Эътибор доимо қандай натижаларга эришишга эмас, балки қандай инсон бўлишга қаратилмоғи лозим.

Одатлар муҳим эканининг асл сабаби

      Шахсиятни ўзгартириш – одатларни ўзгартириш жараёнидаги йўлчи юлдуздир. Китобнинг кейинги қисмларида ўзингиз, оилангиз, жамоа ёки корхона, умуман олганда, исталган жойда яхши одатларни қандай яратиш бўйича босқичма-босқич кўрсатмалар берилган. Aммо асосий масала доимо ёдингизда туриши керак: “Сиз ўзингиз истаган инсонга айланиб боряпсизми?” Биринчи босқич нимани ёки қандай ўзгартириш эмас, балки ким бўлиши керак. Ким бўлишни хоҳлаётганингизни билишингиз керак. Бу ўта муҳим, акс ҳолда ўзгаришга бўлган уринишларингиз рулсиз қайиқда денгизга чиқишга ўхшаб қолади. Шу сабабдан ҳам китобни шу масаладан бошлашга қарор қилдим.

      Ўзингиз ҳақингиздаги тасаввурларни ўзгартириш қўлингиздан келади. Шахсиятингиз тошга ўйиб ёзилмаган. Ҳар қандай ҳолатда ҳам танлаш имконингиз бор. Исталган турдаги одам бўлишни танлаб, уни бугунданоқ янги одатлар билан мустаҳкамлашингиз мумкин. Aйнан шу масала китобнинг яширин мақсади ва одатлар нима сабабдан ўта муҳим эканлигини ёритиб беради.

      Яхши одатларни ҳосил қилиш ҳаётингизни турлитуман лайфҳаклар билан тўлдириб ташлаш дегани эмас. Ҳар оқшом биттадан тиш тозалаш, ҳар куни эрталаб совуқ душ қабул қилиш ёки ҳар куни бир хил кийим кийиш сингари тавсиялар ҳам эмас. У кўп пул топиш, ортиқча вазндан қутулиш ёки стрессни камайтириш сингари муваффақиятнинг ташқи белгилари ҳам эмас. Одатлар буларнинг ҳаммасига эришиш имконини беради, аммо уларни ҳосил қилишдан мақсад бирон нимага эришиш эмас, балки янгича инсонга айланишдир.

      Одатларнинг аҳамияти ҳам шунда, улар сизни сиз истаган инсонга айланишингизга ёрдам беради. Улар ўзингиз ҳақингиздаги асл тасаввурларингизни шакллантириш воситасидир. Том маънода сиз ва одатларингиз бир бутунсиз.

Бобнинг қисқача мазмуни

      • Хулқ-атворнинг уч қатлами мавжуд: натижалар, жараёнлар ва шахсият.

      • Одатларни ўзгартиришнинг энг самарали усули эътиборни эришмоқчи бўлган натижаларга эмас, балки

Скачать книгу