АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар. Джеймс Клир
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар - Джеймс Клир страница 18
Худди шу қоидаларни тескарисига ўзгартириб, ёмон одатлар билан курашишда фойдаланиш мумкин.
Ушбу тўрт қоида ҳар қандай хулқ-атворни ўзгартира олади деб айтсам, балки, муболаға бўлар, аммо унчалик ҳам муболағали эмас. Хулқ-атвор ўзгаришларининг тўрт қоидасини спортдан тортиб, сиёсат, санъат, тиббиёт, сўз санъати ёки менежментгача деярли ҳар қандай соҳада қўллаш мумкинлигига тез орада гувоҳ бўласиз. Ушбу қоидалар олдингизда юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай қийинчиликни енгиб ўтишга ёрдам беради. Ҳар бир янги одат учун янгича ёндашув излашга ҳожат йўқ.
Ҳар қандай хулқ-атворни ўзгартиришни истаганимизда ўзимизга қуйидаги саволларни берсак бўлгани:
– Нима қилсам, у кўзга осонроқ ташланади?
– Қандай қилиб унинг жозибадорлигини ошириш мумкин?
– Қандай қилиб уни осонлаштириш мумкин?
– У қониқарли бўлиши учун нималар зарур?
Режалаштирган ишларимизни ҳар доим ҳам амалга ошира олмаслигимиз, ортиқча вазн ёки чекишдан халос бўла олмаётганимиз, нафақа жамғармасига пул тўпламаётганимиз, қўшимча бизнесни йўлга қўёлмаётганимиз, муҳим нарсаларга вақт ажрата олмаётганимизнинг сабаби нима экани ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Ушбу муаммоларнинг сабаби тўрт қоидадан бирида яширинган бўлади. Янги одатларни шакллантириш ёки ёмонларидан халос бўлишнинг энг муҳим шарти ушбу фундаментал қоидаларни тушуниш ва уларни ўз шароитимизга мослаштира олишдир. Инсон табиатига ёт бўлган ҳеч бир режа амалга ошмайди.
Одатлар ҳаётимиздаги тизимлар таъсирида шаклланади. Кейинги бобларда ҳар бир қоидани бирма-бир кўриб чиқиб, улардан яхши одатлар ўз-ўзидан пайдо бўлиб, ёмонлари эса аста-секин сўниб борадиган тизимни яратишда қандай фойдаланиш мумкинлигини билиб оламиз.
• Одат автоматик даражага етгунча такрорланган хатти-ҳаракатдир;
• Одатларнинг асл сабаби муаммоларни имкони борича камроқ қувват ва уриниш сарфлаб ҳал қилишга интилишдир.
• Ҳар қандай одатни тўрт босқичли қайта алоқа ҳалқаси – сигнал, истак, жавоб ва мукофотга ажратиб чиқиш мумкин.
• Хулқ-атвор ўзгаришининг тўрт қоидаси яхши одатларни ҳосил қилишда фойдаланиладиган оддий йўриқномалар йиғиндисидир. Ушбу тўрт қоидага кўра яхши одатлар (1) кўзга яққол ташланадиган, (2) жозибали, (3) оддий ва (4) қониқарли бўлиши керак.
БИРИНЧИ ҚОИДА
ОДАТ ЯҚҚОЛ БЎЛИШИ КЕРАК
4
КЎРИНИШИ ЯХШИ БЎЛМАГАН ОДАМ
Психолог Гэри Кляйн бир куни оилавий зиёфатда қатнашган аёл ҳақида ажойиб бир воқеа айтиб берди. Ушбу аёл йиллар давомида тез ёрдам ҳамшираси бўлиб ишлаган. Зиёфат пайтида