АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар. Джеймс Клир

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар - Джеймс Клир страница 9

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар - Джеймс Клир

Скачать книгу

муддатгагина ўзгартиради. Бу эса доимий яхшиланиб бориш тамойилига мос келмайди. Кўпчилик натижаларни ўзгартириш керак, деб ҳисоблайди. Aслида эса муаммоларнинг илдизи у ерда эмас. Ўзгартириш киритилиши керак бўлган жой шу натижаларга олиб келадиган тизимдир. Муаммоларни тўлалигича ҳал қилиш учун масалага тизим даражасида ёндашиш керак. Хом ашё яхшиланса, маҳсулот ўз-ўзидан яхшиланади.

      3-муаммо. Мақсадлар бахтимизни чегаралайди.

      Ҳар қандай мақсаднинг тагида агар шу натижага эришсам, ўзимни бахтли ҳис қиламан, деган фикр ётади. Бундай фикрлашнинг салбий жиҳати шундаки, бахтингизни тобора ортга сурасиз. Мен бу хатони шу қадар кўп қилганманки, саноғидан ҳам адашиб кетиш мумкин. Узоқ йиллар давомида бахт мен учун келаси замондаги нарса бўлиб келган. Ўн килограмм мушак массасини йиққач ёки бизнесим ҳақида “New York Times”да ёзишганидан кейин ўзимга бироз дам бераман, деб юрардим.

      Бундан ташқари, олдингизга мақсад қўйганингиздан кейин ёки/ёки муаммоси пайдо бўлади: ёки мақсадга эришиб муваффақият қозонасиз, ёки мағлуб бўлиб тушкунликка тушасиз. Сиз бу билан ўзингизни бахтнинг жуда тор қутисига тиқиб қўясиз. Бу соғлом фикрлаш эмас. Ҳаётдаги йўлингиз ҳар доим ҳам ўйлаганингиздек бўлавермайди. Муваффақиятга эришишнинг кўплаб йўллари бўла туриб, бахтингизни фақат уларнинг бири билан чеклаб қўйиш оқилона иш эмас.

      Эътиборни биринчи ўринда тизимга қаратиш эса бунга акс таъсир қилади. Aгар натижалар ўрнига жараёнга берилиб кетсангиз, бахтни ҳис қилишни ортга суришга ҳожат қолмайди. Тизим ишлаётган ҳар қандай вақтда қониқишни ҳис қилишингиз мумкин. Тизим нафақат аввалдан ўйланган йўсинда, балки бошқа кўринишларда ҳам муваффақиятли ишлаши мумкин.

      4-муаммо. Мақсадлар узоқ муддатли ўсиш билан мос келмайди.

      Ниҳоят, мақсадга йўналган фикрлаш тарзи мотивацияни камайтириб юбориши ҳам мумкин. Югуриш мусобақаларининг кўплаб қатнашчилари ойлаб тайёргарлик кўради. Aммо марра чизиғидан ўтиши билан улар машғулотларни тўхтатиб қўяди. Уларни машқ қилишга ундаб келган пойга энди йўқ. Агар барча саъйҳаракатларингиз мақсадга эришишга қаратилган бўлса, унга эришганингиздан сўнг ҳаракатларни давом эттиришга яна нима ундайди? Шу сабабдан ҳам кўпчилик мақсадига эришгандан сўнг аввалги одатларига қайтиб олади.

      Мақсадни белгилашнинг асосий мазмуни ўйинда ғалаба қозонишдир. Тизимни қуришнинг асосий маъноси эса ўйинни давом эттиришдир. Чинакам узоқ муддатли фикрлаш мақсадга эга бўлмайди. У аниқ бир натижага ҳам қаратилмаган. У доимий сайқалланиш ва тўхтовсиз яхшиланишлардан иборат. Охир-оқибатда жа раёнга қанчалик содиқлигингиз қанчалик юксалишга эришишингизни белгилайди.

Aтом одатлар тизими

      Aгар одатларни ўзгартиришда қийинчиликка дуч келсангиз, муаммо одатда сизда эмас, балки тизимда яширинган бўлади. Ёмон одатларни такрорлайверишингизнинг сабаби улардан халос бўлишни истамаганингиз эмас, балки бунинг учун нотўғри тизимни танлаганингиздир.

      Сиз мақсадларингиз

Скачать книгу