АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар. Джеймс Клир

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар - Джеймс Клир страница 6

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар - Джеймс Клир

Скачать книгу

кундалик одатларнинг бироз ўзгариши натижасида ҳаётимиз бутунлай бошқача бўлиб кетиши мумкин. Яхши ёки ёмон томонга бир фоиз оғиш дастлаб аҳамиятсиз бўлиб туюлади, аммо умр давомида бундай онлар жамланиб ким бўлишимиз мумкинлиги ва аслида қандай одам бўлганимиз ўртасида улкан фарққа сабаб бўлади. Муваффақият ҳаётда бир марта бўладиган ҳодиса эмас, балки кундалик одатлар натижасидир.

      Шундай экан ҳозирда қанчалик муваффақиятли ёки муваффақиятсиз эканингиз муҳим эмас. Одатларингиз муваффақият томон элтаётгани муҳимроқдир. Ҳозирги ҳолатингиздан кўра қаерга қараб ҳаракатланаётганингизга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқроқ бўлади. Aгар миллионер бўла туриб, даромадингиздан кўра харажатингиз кўпроқ бўлса, демак, нотўғри йўлдасиз. Пул сарфлаш одатингизни ўзгартирмасангиз бунинг охири бахайр бўлмайди. Aксинча, ҳозирда ишларингиз унчалик юришмаётган бўлса ҳам, ҳар ой оз-оздан пул жамғариб борсангиз, демак, тўғри йўлдасиз. Гарчи орзунгиздагидан кўра секинроқ ҳаракат қилаётган бўлсангиз ҳам, охироқибат молиявий мустақилликка эришасиз.

      Натижалар бу – одатларнинг қай даражада яхши эканини кўрсатувчи кечиккан мезондир. Шундай экан бойлик – бу молиявий одатларнинг, вазн – овқатланиш одатларининг, билим – ўқиб-ўрганиш одатларининг, хонангизнинг озода ёки тартибсиз экани эса саранжомлик одатингизнинг кечиккан тимсолидир. Нимани доимий такрорласангиз, шунга эришасиз.

      Aгар ҳаётимиз кейинчалик қандай бўлишини билишни истасак, шунчаки майда ютуқларимиз ва мағлубиятларимизга диққат билан назар ташлашнинг ўзи кифоя. Кундалик ҳаётдаги қарорларингиз ўн ёки йигирма йилдан кейин қай тарзда жамланишига эътибор беринг. Ойлик даромадингиздан камроқ пул сарфлайсизми? Ҳар ҳафта спорт залига қатнайсизми? Ҳар куни оз бўлса ҳам ўқиб, бирор нарса ўрганасизми? Шу сингари кичик ҳаракатлар келажакда ҳаётингиз қандай бўлишини белгилаб беради.

      Муваффақият ёки омадсизлик ўртасидаги масофа вақт ўтиши билан катталашиб боради. Одатларингиз уни ўн карра орттиради. Вақт яхши одатлар сабаб дўстингизга, ёмон одатлар сабаб душманингизга айланади.

      Одатлар икки томони ўткир қиличга ўхшайди. Яхши одатлар инсонни юксак чўққиларга олиб чиқа олганидек, ёмон одатлар ҳам уни осонлик билан синдира олади. Шу сабабдан майда деталларга эътиборлироқ бўлиш жуда муҳим. Қурол ўзингизга зарар келтириб қўймаслиги учун одатлар қандай ишлашини тушуниб, уларни ўзингиз истаган кўринишга келтиришни ўрганиб олиш керак.

Одатлар сизнинг фойдангизга ёки сизга қарши жамланиши мумкинСАЛБИЙ ЖАМЛАНИШ

      Стресс йиғилиб боради. Йўлдаги тирбандликдан жиғибийрон бўлиш, ота-оналик масъулиятини доимо ҳис қилиб туриш, ойликдан ойликкача зўрға яшаш, бироз юқори қон босимидан хавотирга тушиш. Aлоҳида олиб қараганда стресснинг шу сингари кенг тарқалган сабаблари билан муваффақиятли кураш олиб бориш мумкин. Бироқ улар йиллаб давом этаверса, саломатлик билан боғлиқ жиддий муаммоларга сабаб бўлади.

      Салбий

Скачать книгу