АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар. Джеймс Клир
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар - Джеймс Клир страница 7
Минус 2,5.
Муз бўлаги ҳали ҳам ўзгармай турибди.
Минус 2 даража.
Минус 1,5.
Минус 1.
Ҳали ҳам ҳеч қандай ўзгариш йўқ.
Сўнг нол даража ҳароратда муз бўлаги эрий бошлайди. Ҳароратнинг аввалгига нисбатан сезиларсиз ўсиши улкан ўзгаришга сабаб бўлди.
Ҳал қилувчи воқеалар одатда ундан аввал қилинган кўплаб ҳаракатларнинг маҳсули бўлади. Улар катта воқеалар юз бериши учун пойдевор ясайди. Ушбу қонуниятга ҳар қадамда дуч келиш мумкин. Саратон пайдо бўлгандан кейин саксон фоиз вақт ўзини сездирмай туради. Кейин бир неча ой ичида бутун танага тарқайди. Бамбук ҳам ҳаётининг дастлабки беш йилида деярли бўй кўрсатмайди. Шу вақт ичида у илдизларини зўр бериб ривожлантираётган бўлади. Олтинчи йилда эса кўкка бўй чўзиб, олти ҳафта ичида ўттиз метргача ўсади.
Юқоридагилар сингари одатлар ҳам маълум бир бўсағадан ўтмагунча ҳеч қандай ўзгариш ясамагандек туюлади. Ҳар қандай саргузаштда бўлгани каби одатларга амал қилаётганингизда ҳам “умидсизлик водийсидан” ўтилади. Одатларни бошлаганда сиз чизиқли ўсишга умид қиласиз. Дастлабки бир неча кун, ҳафта ва ҳатто ойлар ичида ҳам айтарли натижа ололмаганингиздан кейин умидсизликка тушиб қоласиз. Ўзингизни бир жойда қотиб қолгандек ҳис қиласиз. Бу геометрик прогрессияни бошқа ҳар қандай жараёндан фарқлаб турувчи асосий белгидир. Энг яхши натижалар энг охирида кузатилади.
Aйнан шу ҳолат узоқ вақт давом этадиган одатларни ҳосил қилишдаги асосий қийинчиликлардан биридир. Одамлар у ёки бу одатига кичик ўзгартириш киритиб кўради. Ҳадеганда натижа олавермагач, иштиёқи сўниб, саъй-ҳаракатларини тўхтатиб қўяди. “Бир ойдан бери югуряпман, аммо нега танамда ҳеч қандай ўзгариш кузатилмаяпти?” деб ўйлайсиз. Бундай фикрлаш билан устунликка эришиб олгандан кейин яхши одатларни ўз ҳолига ташлаб қўя бошлайсиз. Бироқ одатлар айтишга арзигулик натижа бериши учун уларни узоқ вақт такрорлашингиз керак. Бу давр мен “Яширин потенциал платоси” деб атайдиган босқичдан ўтиш учун зарур.
Aгар бирон-бир яхши ишга одатланиш ёки ёмон иллатдан қутулишда қийинчиликларга дуч келаётган бўлсангиз, бу ҳали ўз устингизда ишлаш қобилиятини йўқотганингизни англатмайди. У шунчаки сизнинг Яширин потенциал платосидан ҳали ўтиб улгурмаганингизни билдиради. Қаттиқ меҳнат қилишингизга қарамасдан муваффақиятга эришмаётганингиздан нолиш бу худди ҳароратнинг минус тўрт даражадан минус бир даражагача ўзгарганда ҳам муз эримаётганидан шикоят қилишга ўхшайди. Хавотирланманг, саъй-ҳаракатларингиз зое кетмаяпти, улар жамланиб бормоқда. Барча ўзгаришлар нол даража ҳароратдан ўтганингиздан сўнг бошланади.
Яширин потенциал платосидан ўтиб олганингиздан сўнг одамларнинг кўзига бирдан муваффақиятга эришгандек кўринасиз. Aтрофдагиларга узоқ вақт қилган меҳнатингиз эмас, балки кескин ўзгариш кўринади. Фақат ўзингизгина бундан анча вақт олдин бошлаган ва ҳеч қандай ўзгариш қилмаганингизда ҳам давом