Жавдарзордаги халоскор. Дж. Д. Сэлинджер

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Жавдарзордаги халоскор - Дж. Д. Сэлинджер страница 5

Жанр:
Серия:
Издательство:
Жавдарзордаги халоскор - Дж. Д. Сэлинджер

Скачать книгу

айбламайсанми, йигитча? – деди у.

      – Йўқ, сэр. Мутлақо, – дедим мен.

      Қачон қарама, мени “йигитча” деб атайвериши бўғзимга келди. Имтиҳон варақамни ўқиб бўлгач, уни каравот устига улоқтирмоқчи бўлди. Табиийки, у яна уддалай олмади. Ўрнимдан туриб, варақни олиб, “Atlantic Monthly”нинг устига қўйишимга тўғри келди. Ҳар икки дақиқада бу ишни бажариш одамни диққат қилиб юборади.

      – Ўрнимда бўлганингда нима қилган бўлардинг? – деди у. – Фақат тўғрисини айт, йигитча.

      Ҳа, у мени имтиҳондан йиқитгани учун росмана пушаймон бўлаётганини тушуниш қийин эмасди. Шундай қилиб, бироз валдирашга тўғри келди. Мен унга қип-қизил овсар эканлигимни ва мана бу ёзганларим ҳам ҳеч вақога арзимаслигини айтдим. Унинг ўрнида бўлганимда мен ҳам худди шундай қилишим ва муаллимлик нақадар машаққатли касблигини кўпчилик англамаслиги ҳақида гапирдим. Яна шунга ўхшаш гаплар. Сийқаси чиққан гаплар.

      Лекин, қизиғи шундаки, мен гап сотаётганимда умуман бошқа бир нарса ҳақида ўйлаётган эдим. Мен Нью-Йоркда яшайман ва Марказий хиёбондаги лагунага хаёлим кетиб қолди. У Марказий хиёбоннинг жанубий кириш қисмидан унча узоқ эмас. Ҳайронман, уйга боргунимча лагуна музлаган бўлармикан? Агар музлагудек бўлса, ундаги ўрдаклар қаерга кетар экан? Лагуна бутунлай муз билан қопланиб тош қотганда ўрдаклар қаерга кетиши ҳақида бош қотираётгандим. Балки бирор кимса юк машинасида келиб, лагунадан уларни олиб, ҳайвонот боғига ёки шунга ўхшаш бирор жойга олиб борар. Балки улар шунчаки учиб кетар.

      Шундай бўлса ҳам, мен омади кулган бола эдим. Гап шундаки, мен бир вақтнинг ўзида жаноб Спенсерга валдираш билан бирга ана шу ўрдаклар ҳақида ҳам ўйлай олардим. Бу кулгили. Ўқитувчи билан гаплашаётганда қаттиқ ўйлашингиз шарт эмас. Лекин у гапираётганимда тўсатдан гапимни бўлиб қўйди. Доим шундай қилади у.

      – Бўлиб ўтган ишларга нима дейсан, йигитча? Буни билишни жуда хоҳлардим. Жудаям.

      – Пенсидан ҳайдалганим ҳақида гапиряпсизми? – сўрадим мен.

      Тошбақанинг терисидек буришиб кетган кўксини ёпақолса-чи деб ўйлардим. Бу унчалик ҳам чиройли манзара эмасди.

      – Адашмасам, Элктон Ҳилз ва Уоттон мактабларида ҳам бирмунча қийинчиликка учрагансан, шундайми? – Энди нафақат кинояли, балки ғашга тегувчи оҳангда сўради.

      – Элктон Ҳилзда бунчалик қийналмаганман, – дедим унга. – У ерда бирор фандан йиқилмаганман ҳам, шунчаки ташлаб кетганман десаям бўлади.

      – Нима учун? Сўраганнинг айби йўқ.

      – Нима учун? О, бу жуда узун ҳикоя, сэр. Очиғи, буни тушунтириш анча қийин.

      У билан майдалашиб, пачакилашиб ўтиришни хоҳламадим, барибир буни тушунмасди. Қария Спенсернинг ақли етмасди барибир. Элктон Ҳилзни ташлаб кетганимнинг энг катта сабабларидан бири – атрофим тўла сохталик эди. Шу холос. Мактабда бундайлар ошиб-тошиб ётганди. Масалан, мактаб мудири жаноб Ҳаасни олайлик. Мен учратганлар ичида энг муттаҳами мана шу бўлади. Қари така Турмердан беш баттар. Масалан, мункиллаган Ҳаас якшанба кунлари

Скачать книгу