Ой ва сариқ чақа. Уильям Сомерсет Моэм

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ой ва сариқ чақа - Уильям Сомерсет Моэм страница 8

Ой ва сариқ чақа - Уильям Сомерсет Моэм

Скачать книгу

Чарлз Стрикленд сўзлаш жозибаси жиҳатидан зерикарли одамдир, лекин унинг шахсияти ўзи яшаётган муҳитга мос эди. Шунинг ўзигина маълум муваффақиятгина эмас, балки бахт ҳам эди. Стрикленд хонимдек ажойиб аёл уни севарди. Мен уларнинг ҳеч нарса рахна солмаётган, ҳалол, тинч, осойишта кечаётган сермазмун ҳаётларини тасаввур қилиб кўрдим. «Улар умрларининг охиригача, то қариб-чириб кетгунларигача шундай, тинчгина ҳаёт кечирсалар, ўз фарзандларининг камолини кўрсалар, ўғиллари келажакда соғлом зурриётлар ҳадя этадиган яхшигина қизга уйланса, қизлари эса келишган ёш йигитга, ҳарбий одамга турмушга чиқса керак, деб хаёл қилдим. Ҳузур-ҳаловатда, фарзандлар ва набиралар қуршовида узоқ умр кўриб, бахтли ва фойдали ҳаёт кечириб, мангу уйқуга кетсалар керак» деган фикрга бордим. Кўпгина эр-хотинлар тарихи шу тарзда кечади. Бундай ҳаётнинг ўзига хос жозибаси, сеҳри бор.

      Бундай ҳаёт кўм-кўк майсазорлар оралаб қуюқ дарахтлар тагидан жилдираб оқаётган, лекин денгизга бориб қуйилмайдиган, осойишта ирмоқчани эслатади. Лекин денгиз шу қадар осойишта ва бефарқки, беихтиёр қалбингга тўсатдан қандайдир ғам-андуҳ кириб олади. Эҳтимол, бу нарса ўша вақтлардаёқ маълум бўлиб, шахсиятимдаги ўзига хос ғалатилик нишонасидир. Кўпчиликнинг бундай қисмати ҳамма вақт менга чучмал туйиларди. Мен бунинг ижтимоий қимматини, инсонни бахтиёр этишдаги ўрнини эътироф этардим-у, қайноқ қоним эса қандайдир бошқача, исёнкорона ҳаётни қўмсарди, шекилли. Бундай табиий қувончлар негадир мени чўчитарди. Менинг юрагим хавф-хатарга тўла ҳаётга интиларди. Умр йўлимда сув ости қояларию хиёнаткор саёзликлар учраса ҳам майли, лекин у бир текисда, зерикарли ўтмасин, токи кутилмаган, тўсатдан пайдо бўладиган қувончни англаш имкони бўлсин.

      Саккизинчи боб

      Стриклендлар тўғрисида барча ёзганларимни ўқиб кўрар эканман, уларнинг қиёфалари анча нурсиз чиққанини пайқаб қолдим. Китоб қаҳрамонларининг ҳаёт тарзини белгилайдиган ўзларига хос хусусиятларини аниқ кўрсатиб бера олмадим, шекилли. Ўйлайманки, бу менинг камчилигим. Мен уларнинг характеридаги ҳаётларини бутунлай бошқа ўзанга солиб юборган қандайдир ўзига хос хусусиятларини топиш учун кўп бош қотирдим. Ишонаманки, мен қаҳрамонларим табиатларидаги баъзи одат ва қилиқларни кўрсатиб, уларни жонлантиришга ҳаракат қилдим. Бўлмаса улар худди гулқоғоздаги шакллардай ўз қиёфаларини йўқотган бўлишарди. Ўзимни оқлайдиган ягона томони шундаки, улар менга аслида ҳам худди мана шундай туйилишарди. Ижтимоий организмнинг бир қисмига айланиб кетган одамлар сингари улар мажҳулга ўхшарди, назаримда. Бундай одамлар танамиз тўқималаридаги жуда зарур, соғлом вақтида эса биз томонимиздан сезилмайдиган тўқималарга ўхшайди. Стриклендлар одатий буржуа оилаларидан бири эди. Ўзларини шер фаҳмлайдиган иккинчи даражали ёзувчиларга эътиқод қўйган ёқимтой ва меҳмондўст хотин, ўз бурчини ҳалол бажараётган зерикарли эр, соғлом фикрли болалар. Бундан ҳам кўра мақбулроқ оилавий уйғунликни топиш

Скачать книгу