Ой ва сариқ чақа. Уильям Сомерсет Моэм

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ой ва сариқ чақа - Уильям Сомерсет Моэм страница 9

Ой ва сариқ чақа - Уильям Сомерсет Моэм

Скачать книгу

пошналарини тақиллатганча жўнаб қолди. Бу янгилик мени хафа бўлишдан ҳам кўра кўпроқ хаёлимни ўзига банд этди. Ўша вақтларда менинг ҳаётий тажрибам этарлича эмас эди. Танишларим ҳаётида илгари фақат романлардагидек воқеалар рўй берганидан ларзага келган эдим. Кейинчалик атрофимизда бўлаётган бундай ҳодисаларга ўрганиб кетдим, лекин ўшанда бу воқеа мени ниҳоятда ташвишга солганди. Стрикленд қирқдан ошган одам эди. Шундай табаррук ёшдаги одамнинг ишқий саргузаштлар йўлига кириб кетишини тушуна олмаётгандим. Ёшлик мағрурлиги туфайли бўлса керак, мен одам ўттиз беш ёшдан кейин севиш қобилиятига эга бўлолмайди, деб ҳисоблардим. Бу янгилик мени ноқулай аҳволга солиб қўйганди. Мен қишлоқда вақтимда Стрикленд хонимга хат йўллаб, тез орада Лондонга қайтиб келишим билан агар хоним лозим топса, уникига бир пиёла чой ичгани боришимни билдирган эдим. Унга бугун боришимни билдириб хат ёзгандим, лекин ундан жавоб олмагандим. У мени кўришни хоҳлайдими, йўқми? Эҳтимол, бундай ташвишлар билан менинг хатимни ёдидан чиқаргандир. Шу туфайли ҳам бундай ташрифдан ҳозирча воз кечиб турган маъқулроқ. Бошқа томондан эса, эҳтимол, у бу тарихни бутунлай сир тутишни хоҳлар, мен эса бу ғалати воқеани эшитганимни унга билдириб қўйсам одобсизлик қилган бўларман. Мен ҳаммадан ҳам ажойиб аёлнинг туйғуларини ҳақоратлаб қўймасмикинман, деб андиша қилардим, хира бўлиб кўринишдан қўрқардим. Табиийки, у жудаям изтироб чекаётганди. Ёрдам бера олмаганингдан кейин бировнинг қайғусига қандай қараб турасан? Гарчи шундай бўлса-да, менинг қизиқувчанлигим аёл ўз бошига тушган ташвишга қандай чидаётганини билишга ундарди. Бир сўз билан айтганда, мен жудаям гангиб қолгандим. Кейин мен ҳеч нима бўлмагандай, уникига бораману хизматкор орқали Стрикленд хоним мени кўришни исташ-истамаслигини аниқлайман, деган қарорга келдим. Бу унга мени кўришни хоҳламаса қабул қилмаслик имконини берарди. Хизматкорга олдиндан тайёрлаб қўйган сўзларимни айтаётганимда ҳам саросимада эдим. Даҳлизда жавоб кутаётганимда ҳам аввалдан жуфтакни уриб қолмаслик учун ўзимни зўрлаб ушлаб турардим. Хизматкор йўлдан қайтди. Назаримда, у бу хонадонда рўй берган барча кўнгилсизликлардан хабардордай эди.

      – Мана бу уйга киринг, жаноб, – деди у.

      Мен унинг кетидан меҳмонхонага кирдим. Уй пардалари қарийб туширилган эди. Стрикленд хоним деразага орқа ўгириб ўтирарди. Унинг куёви, полковник Мак-Эндрю камин олдида исиниб турарди. Мен ўзимни жудаям ноқулай сездим. Бу ерда пайдо бўлишим, назаримда, уларни саросимага солиб қўйди ва Стрикленд хоним мени қабул қила олмаслиги ҳақидаги хатни жўната олмаганлиги туфайлигина меҳмонхонасида кутиб олаётгандай туйилди. Полковник ҳам менинг бостириб кирганимдан ғазабда бўлса керак, деб ўйладим.

      – Ҳозир мени қабул қилишингизга унчалик ишонмагандим, – дедим ясама самимийлик билан.

      – Нега қабул қилмас эканман? Эмми ҳозир бизга чой келтиради, – жавоб қилди у.

      Ҳатто нимқоронғи хонада ҳам Стрикленд хонимнинг кўзлари йиғидан шишиб, доим оппоқ кўринадиган юзлари қандайдир ўзгариб

Скачать книгу