Ой ва сариқ чақа. Уильям Сомерсет Моэм

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ой ва сариқ чақа - Уильям Сомерсет Моэм страница 13

Ой ва сариқ чақа - Уильям Сомерсет Моэм

Скачать книгу

билангина изоҳлаш мумкин – у ўзини йўқотиб қўйган. Мен уни ўзига ром қилиб олган аёлнинг кимлигини билмайман, аммо у эримни бутунлай бошқа одамга айлантириб юборган. Чамаси, бу анча эски саргузашт бўлса керак.

      – Нега сиз шундай деб ўйлаяпсиз?

      – Фред буни тушунтириб берди. Чарлзнинг кунора клубда бридж ўйнайдиган одати бор эди. Фред бу клубнинг аъзоларидан бири билан таниш экан. Бир куни гап орасида Чарлзни унга бридж ўйинининг ашаддий ишқибози, деб айтибди. Унинг таниши жуда ажабланибди, карта ўйини устида бирор маротаба ҳам кўрмаганман, дебди. Ҳаммаси кундай равшан, уни клубда деб ўйлаган пайтимда ким билан бўлганлиги ўз-ўзидан аён.

      Мен жим бўлиб қолдим. Хаёлимга болалар келди. Яна хонимга савол билан юзландим:

      – Буларнинг ҳаммасини Робертга тушунтириш жуда қийин кечгандир.

      – О, мен унга ҳам, қизимга ҳам ҳеч нарса демадим. Ахир биз шаҳарга мактаблардаги ўқиш бошланишидан бир кун олдин етиб келган эдик-да. Уларга фақат даданг кутилмаганда иш билан жўнаб кетди, дея олдим, холос. Юракда шундай кутилмаган сир билан хотиржам бўлиш, болаларнинг мактаб билан боғлиқ барча эҳтиёжлари тўғрисида ғамхўрлик қилиш қийин эди. Стрикленд хонимнинг овози яна қалтираб чиқди.

      – Бечора болажонларимнинг аҳволи не кечади? Тирикчилигимизни қандай ўтказамиз? Аёл ўзини қўлга олишга уринаётганди. У қўлларини беихтиёр равишда қисаётгани ва қўйиб юбораётганига кўзим тушди. Ғоят ачинарли манзара!

      – Агар сизга ёрдам берадиган бўлса, албатта, Парижга бораман. Лекин сиз мен у ерда нимага эришишим кераклигини айтинг.

      – Мен унинг уйга қайтишини истайман, – деди Стрикленд хоним.

      – Полковник Мак-Эндрюнинг сўзларидан сиз у билан ажралишга қарор қилганингизни тушунгандим.

      – Мен ҳеч қачон Чарлидан ажралмайман! – ғазаб билан хитоб қилди у. Чарли ҳеч қачон у аёлга уйлана олмайди. Мен ундан ҳам қайсарроқман, ҳеч қачон ундан ажралмайман. Мен болалар тўғрисида ўйлашга мажбурман.

      Сўнгги сўзларини у ўз муносабатини тушунтириш учун айтди, лекин гап фақат болаларга ғамхўрлик устида эмас, рашк туйғуси устида ҳам кетаётганини фаҳмладим.

      – Сиз ҳамон уни севасизми?

      – Билмадим. Мен унинг уйга қайтишини истайман. Агар у уйга келса, ҳаммасини унутиб юбораман. Нима қилганда ҳам биз ўн етти йил бирга яшадик. Мен бағри кенг аёлман. Истаган ишини қилиб юраверсин, фақат мен билмасам бўлди. Саргузаштлари узоқ вақтгача давом этавермаслигини у англаши керак. Агар у бағримизга қайтиб келса, худди аввалгидай яшайверамиз, ҳеч ким ҳеч нарса билмайди. Стрикленд хоним ғийбатлардан жуда қўрқишини сезганимда ҳайрон бўлган эдим. Ўша вақтларда аёллар ҳаётида одамларнинг фикри жуда катта роль ўйнашини билмасдим. Одамлар фикридан қўрқиш инсон туйғуларига носамимийлик соясини ташлайди.

      Стрикленднинг қаерда яшаётгани маълум эди. Шериги банкка йўллаган хатида у тўғрисида бўлмағур гап ларни айтди, Стриклендни яшаётган аниқ манзилини

Скачать книгу