Ой ва сариқ чақа. Уильям Сомерсет Моэм

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ой ва сариқ чақа - Уильям Сомерсет Моэм страница 16

Ой ва сариқ чақа - Уильям Сомерсет Моэм

Скачать книгу

style="font-size:15px;">      – Ҳаддан ташқари қийин вазифа-а?

      – Ҳа, шундай.

      – Майли, тезроқ гапира қолинг, кейин маишат қиламиз.

      Мен ўйланиб қолдим.

      – Наҳотки, сиз хотинингиз нақадар изтироб чекаётганини тушунмасангиз?

      – Ҳечқиси йўқ, ўтиб кетади!

      Бу сўзлар қай даражада лоқайдлик билан айтилганини тасвир этолмайман. Мен ўзимни йўқотиб қўйдим, лекин буни унга сездирмасликка ҳаракат қилдим, руҳоний Генри амаки одамларни муҳтожларга ёрдам беришга даъват этаётган вақтдагидек мулойимлик билан гапирдим.

      – Агар очиқчасига гапирсам, хафа бўлмайсизми?

      У кулиб розилик ишоратини қилиб, бошини қимирлатди.

      – Хотинингиз бундай муносабатда бўлишингизга арзийдиган бирор иш қилдими? Унга бирор даъвойингиз борми?

      – Ҳеч қандай.

      – У ҳолда ўн етти йил бирга яшаганингиздан кейин ташлаб кетишингиз шафқатсизлик эмасми?

      – Шафқатсизлик.

      Мен ҳайрон бўлиб унга қарадим. Ҳақлигимни чин юракдан эътироф этиши мени ғалати аҳволга солиб қўйди. Менинг аҳволим танглигидан ташқари, кулгили ҳам эди. Мен унга панд-насиҳат, дўқ-пўписа қилмоқчи, кўндирмоқчи, аччиқ гаплар билан узиб олмоқчи эдим. Агар гуноҳкор тавбасига таянган бўлса, насиҳатгўй нима дея олади? Бундай ҳолатдан чиқиш тажрибаси менда йўқ эди. Борди-ю, мени айбламоқчи бўлсалар ҳам эса бутунлай бўйнимга олмай, тамомила рад этардим.

      – Хўш, яна нима дейсиз? – сўради Стрикленд.

      Мен нафратланиб лабларимни қийшайтириб турардим.

      – Сиз ҳаммасини эътироф этаётган бўлсангиз бошқа гапга ҳожат йўқ, – дедим қўлимдан ҳеч нарса келмаслигини сезиб.

      – Ҳожат йўқ? – ажабланди Стрикленд.

      Ўз вазифамни яхши бажара олмаганим учун жаҳлим чиқди.

      – Ахир аёл кишини сариқ чақасиз қолдириш мумкинми?

      – Нега мумкин бўлмасин?

      – Қандай яшайди у?

      – Мен уни ўн етти йил боқдим. Нега энди ўзини ўзи боқа олмайди.

      – У ўзини ўзи боқа олмайди.

      – Ҳаракат қилиб кўрсин.

      Албатта, мен бунга жавоб беришим, аёлларнинг иқтисодий аҳволи, оила қураётган эркакнинг мажбуриятлари тўғрисида гапиришим мумкин эди. Лекин тўсатдан пировард-натижада ҳамма муаммони фақат бир нарса ҳал қилишини англаб етдим.

      – Сиз уни севмай қўйдингизми?

      – Заррача.

      Буларнинг барчаси инсон ҳаётига доир жиддий саволлар эди. Лекин у саволларимга шу қадар жўшқинлик билан сурбетларча жавоб қайтараётган эдики, кулиб юбормаслик учун лабларимни тишлаб ўтирардим. Унинг ўзини тутиши менга ниҳоятда жирканч кўринаётганди.

      – Жин урсин сизни, ахир болалар тўғрисида ўйлашга мажбурсиз-ку. Улар сизга ҳеч қандай ёмонлик қилишмаган. Дунёга келтиришингизни ҳам илтимос қилишмаган. Агар сиз уларни ўз меҳр ва ғамхўрлигингиз остига олмасангиз, кўчада қолишади.

      – Улар узоқ йиллар мобайнида

Скачать книгу