Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов страница 79

Жанр:
Серия:
Издательство:
Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов

Скачать книгу

– бизнинг бирга ўтказган биринчи тунимиз эди. Кабина устидан, ойналардан ёмғир пақирлаб сув қуйгандек оқиб, сизиб тушарди. Олис-олисларга чўзилган оч яшил яшинлар қопқора кўлга сузиб тушарди. Биз эса бир-биримизнинг пинжимизга кириб, шивирлашиб гаплашардик. Асалнинг чўчиганиданми ё совуқ қотганиданми, сал титраётганини сезиб турардим. Уни камзулим билан ўраб, қаттиқроқ қучоқладим. Шунда ўзимга ўзим жуда кучли, улкан одамдек бўлиб кўриндим. Ўзимда шунчалик меҳр ва муҳаббат борлигини ҳеч қачон сезмаган эдим, бировга меҳрибонлик ва ғамхўрлик қилиш шунчалик завқли эканини ҳам билмасдим. Унинг қулоғига: «Ҳеч кимга, ҳеч қачон сени хафа қилдириб қўймайман, қизил дуррачали сарвиқоматим!» – деб пичирладим.

      Ана-мана дегунча ёмғир ҳам анча шаштидан тушиб қолди. Аммо чайқалиб ётган кўл ҳамон бешик-бешик бўлиб тўлқинланар, ёмғир шивалаб ёғарди.

      Мен кабина токчасидаги сафарда олиб юриладиган радиоприёмникни олдим. Ўша кезлардаги менинг топган-тутганим шу эди. Мусиқа тинглашни жуда яхши кўраман, шунинг учун ҳам приёмникни доим ўзим билан бирга олиб юрардим. Унинг у ёқ-бу ёғини созлаб, керакли тўлқинни тутдим. Ҳозиргидек эсимда: ўша кеча театрдан «Чўлпон» балетини олиб эшиттиришмоқда эди. Балетда куйланаётган ёқимли ва кишини ўзига тортувчи қудратли мусиқа садолари худди ўша ашулада куйланган чин севги каби тошлар оша, чўққилар оша кабинага оқиб келаётган эди. Бутун зал ҳаяжонга келган, гулдурос қарсаклар билан артистларни олқишлар, томошабинлар уларнинг номларини айтиб қичқиришар эди, эҳтимол раққос ва раққосаларнинг оёқлари остига гуллар отишаётгандир. Аммо, менимча, театрда ўтирганлардан биронтаси ҳам биз каби – тўлқинлар мавжланиб, шиддат билан қирғоққа урилаётган кўл соҳилида, шаррос ёмғир остида кабинада ўтирган ошиқ-маъшуқлар сингари завқ-шавққа тўлиб ҳаяжонланаётган бўлмаса керак. Бу бизнинг балетимиз, биринчи кечамиздаги илк балетимиз эди. Ўз бахтини излаб кетган қиз – Чўлпоннинг тақдири бизнинг қалбимизга нақадар яқин эди. Менинг Чўлпоним – тонг юлдузим мен билан бирга, ёнгинамда ўтирибди. Ярим кечага бориб у елкамга бошини қўйганча ухлаб қолади, мен эса алламаҳалгача ўзимни боса олмай, ширин хаёллар оғушига чўмдим. Унинг юз-кўзини, бетларини аста-секин силар, тиниб-тинчимас Иссиқкўлнинг қандай тўлғанаётганини, хўрсиниб чуқур нафас олаётганини тинглар, кузатар эдим.

      Эрталаб биз автобазага етиб келдик. Яхшигина дакки едим. Аммо бундай қувончли воқеа муносабати билан кечирдилар. Кейинчалик менинг юк ортувчи кран остидан қандай қочиб қолганимни эслашиб, анчагача кулиб юрдик.

      Мен сафарга – Хитойга жўнашим керак эди. Асални ҳам ўзим билан бирга олволдим. Уни йўлда дўстим Алибек Жонтуриннинг уйида қолдирмоқчи бўлдим. У оиласи билан бирга довондаги базада, Нориннинг шундай ёнгинасида яшарди. Бу жой чегарадан унча узоқ эмас эди. Бу йўлдан юрганда доим уникига тушиб ўтардим. Алибекнинг хотини яхши аёл эди, уни жуда ҳурмат қилардим.

      Биз йўлга чиқдик. Биринчи навбатда йўл ёқасидаги магазиндан Асалга унча-мунча кийим-кечак олдик. Унинг эгнида биргина кўйлаги-ю, қўлида

Скачать книгу