Катта хонадон 1. Салом Муҳаммад
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Катта хонадон 1 - Салом Муҳаммад страница 27

– Жуда! Раҳмат сизга!
– Унда… қани, чўзолинг-чи… – у лабини чўччайтириб, бошини менга яқин келтирди. – Битта муччи беринг-чи.
– Вой, шу ерда-я? – мен нозландим, атрофга қўрққандай алангладим. – Ойим кўрсалар, нима дейдилар?
– Алдаманг, онам йўқлигини биламан, – дедию у мени қучиб олди…
Уйга кирдик. Мен ундан:
– Ишингиз шунақа эрта тугайдими? – деб сўрадим. У жилмайди:
– Ишни қачон тугатиш ўзимга боғлиқ. Буюртма кўп бўлса, кечгача қолиб кетаман.
– Ҳаа, унда буюртма йўқ экан-да, – дедим.
– Э, буюртма жуда кўп, хусусан, эски туфлиларни яматувчилар тўлиб-тошиб ётибди. Ишлагим келмади, сизни соғиндиму дўкончани қулфлаб, йўлга тушдим, – у кутилмаганда мени кўтариб, хобхонамизга олиб кириб кетди…
– Мени эшитаяпсанми, само, сизлар-чи, фаришталар? – ички хитоб ила деди Ҳилола ўрнидан туриб, кўкка тикилиб. – Мен шунақа хурсанд эдим, тақдиримдан хафа эмасдим. Лекин ёнимда кўпроқ бўлишини истардим. Бунинг нималигини ўзим ҳам билмасдим. Ўзимда севги пайдо бўлди дейишга ийманардим. Ҳа, ийманардим. Чунки, тасаввуримдаги севги тамоман бошқача бўлиши зарур эди. Негадир мен ўзимни чўлнинг чарс қўйига ўхшатардим. Чарс қўйни кўрганмисиз? Мен кўрганман. Отам бир марта чўлдан шунақасини олиб келувдилар. Ёввойи деймизми, одамни кўрмаганга ўхшайди, деймизми, кишига кўзлари ёниб, оёқларини ерга уриб – ҳуркиб қарайди. Олд қисми ёғочу тахталар билан тўсиб қўйилган айвонга боғлаб қўйдилар. Фазли акам ярим қучоқ ўт кўтариб, ёнига борувдилар, икки газ нарига сакраб, ипини узса бўладими! Акам ўзини ўнглаб олгунича қўй тўсиқдан кийик сингари сакраб, ўзини ташқарига отди. Фазли акам қува кетдилар. Қўй ғўзапоя босиб қўйилган бир ярим газча баландликдан ҳам учган каби ўтиб, қочди-кетди. Ана ҳангома, мана ҳангома. Ортидан кун бўйи овора бўлиб, ҳолдан тойиб, узоқ бир қишлоқдан тутиб келишди. Роса кулганман. Эл бўлиши қийин кечган. Лекин кейин Фазли акамга ўрганди.
Буни эслашимга сабаб бор. Ўзимниям бошимдан шунга яқинроқ воқеа ўтган. Ўнинчида ўқирдим. Мактабимиз яқинидаги қишлоқдан бир йигит йўлимни пойлайдиган бўлди. Бир йил аввал мактабни битирган, Самарқанддаги савдо институтига сиртдан ўқишга кирган, туман марказида, отасига қарашли дўконда сотувчилик қиларди. Башанг кийинарди. Кўп қизлар унга суқланиб қарардилар. Менга ёқмасди, десам хато бўлардию аммо нима учундир бачканадай, қизларга ўхшаб, ўзига зеб берадигандай туюларди. Бунақа одам вафодор бўлмайди, деган фикр нимагадир миямга ёпишиб олганди. Шунга қарамай, саломлашиб, у билан шунчаки гаплашиб юрардик. Менда ҳам майлга ўхшаш бир нима томир ёйдими, бошқа қизларнинг ҳавасини келтиришни истадимми, ҳар қалай, қатъиятим сал бўшашди… Бир куни сумкамни чап елкамга осганча мактабдан қайтаётсам, катта йўлдан – бизлар тарафдан велосипедни шошилмай ҳайдаб келяпти. Каналнинг катта кўпригида уловдан тушиб, уни кўприк панжарасига суяди-да, бизларга юзланди:
– Салом бердик, – деди керилганнамо. – Ҳорманглар, қизлар.
Биз